alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Алишер Файзнинг «Кўнглим сенда» концертидан

Дастурга бошловчилик қилиш вазифаси Музаффар Мирзабековга топширилган бўлиб, у саҳнага кеча сабабчисини таклиф этди.

alt

Алишер Файз концертни «Керакмас» таронаси билан бошлаб берди.

altalt

Қўшиқдан сўнг хонанда ташриф буюрган мухлислар билан саломлашар экан, мазкур концерт дастури ҳисоб бўйича унинг 10-яккахон концерт дастури эканлигини, катта саҳнага эса илк бор 2005 йилда устози Ўзбекистон Халқ артисти Озодбек Назарбеков олиб чиққанлиги ва бунга ҳам 12 йил, яъни «Мучал тўй» бўлганлигини айтиб ўтди.

alt

Ушбу сўзлардан сўнг, «Ҳаёт» таронаси жаранг сочди, саҳнага ўрнатилган катта экранда эса хонанданинг аввалги концерт дастурлари акс этган архив видеолавҳалар намойиш этилди. 

alt

Дастур 3 қисмдан иборат бўлиб, унда 20дан ортиқ тарона ижро этилди. Биринчи қисмда «Седанали», «Онаси», «Ёр Зулфи», «Ошиғ-мошиғ» ва бошқа тароналар куйланди.

altalt

«Эслагин» қўшиғи мухлисларга таниқли раққосаларимиздан бири бўлган Ирода Исмоилава рақси билан тақдим этилди.

alt

Концерт дастурида барча қўшиқлар, анъанага мувофиқ «Паризод» рақс ансамбли раққосалари хироми остида ижро этилди. Шунингдек, «Суворийлар» рақс ансамблининг ҳам чиқишлари бўлиб ўтди.  

altalt

Хонанда бутун концерт давомида мухлислар билан жонли мулоқат қилиб, уларни зериктирмай, ҳар бир қўшиқ ва чиқишларга изоҳ берган ҳолда уларни ижро этди. 

alt

«Камми?» таронаси учун Паризода томонидан ижро этилган гўзал рақс, қўшиқнинг таъсир кучини янада оширди.

altalt

Биринчи қисм якунида устозлар анъанасини давом эттирган ҳолда Алишер Файз шогирд хонанда Жасур Абдулхаировни ҳаяжон билан мухлисларга таништирди ва яхши ниятларини билдириб, саҳнани ёш хонандага топшириб, уни тарк этди. Жасурбек ўзининг майин оҳанглардаги қўшиғини ижро этиб берди.

alt

Иккинчи қисм «Туғилган кунингда» таронаси қўшиғи билан бошланди. Қўшиққа мос равишда мухлислар саҳна кўринишидан ҳам баҳраманд бўлдилар.

alt

Мазкур блокда «Рашк», «Баковул», «Қалдирғоч», «Олиб кет», «Асал онам» композициялар тақдим этилди.

altalt

Мазкур концерт дастурида хонанда анчадан бери орзу қилиб юрган бир тилагани, ўзининг мухлислари бир ерга тўпланганлигидан фойдаланган ҳолда амалга оширди. Француз тилида ижро этилган қўшиқ вақтида хонанда ўзининг қўл телефонидаги чироқни ёқиб, бутун залдаги мухлисларини видеога ёзиб олди. Мухлислар ҳам мазкур тарона вақтидан зални чироқлар ёғдуси билан тўлдирдилар. Қўшиқ тугагач, бу лавҳаларни мухлисларини ва шу гўзал онларни соғинганида томоша қилишини айтиб ўтди.

altalt

Концертга ташриф буюрган мухлислар ўз олқишларини аямадилар, шўх қўшиқларга завқланиб рақсга ҳам тушдилар.

«Олиб кет» таронаси ўқишга, ишлашга пойтахтга кетган ўғил ва йўлига кўз тиккак она ҳақидаги эртак тарона бўлиб, ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Мазкур қўшиқни ижро этар экан хонанда ҳатто кўзига ёш ҳам олди. 

alt

Иккинчи қисмдан учинчи қисмга ўтишда саҳнага Музаффар Мирзабеков қизиқчи Аваз Охунни таклиф қилди. Аваз Охун ўзининг кўтаринки кайфият улашувчи ҳазиллари билан мухлисларни шод этди.

alt

Алишер Файз буюк ота-бобаларимизга бағишланган «Буюклар» таронасини ижро этди. Қўшиқ сўнггида эса экранларда Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов суратлари намойиш этилган ҳолда, хотиралари ёдга олинди. 

alt

Дастурнинг сўнгги қисмида «Мактуб», «Ёрим яхши-ю», «Бўйдоқ бола», «Ҳай-ҳай» каби тароналар ижро этилди.

altaltalt

Концертнинг илк кунида Равшан Комилов, Қиличбек Мадалиев ва Акмал Мирзолар меҳмон бўлишди. 

altaltalt

Алишер Файзнинг кўнгилга яқин концерт дастури 21 майга қадар давом этади. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-05-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг