ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

“Аъло ФМ” радиоси 7 ёшда!!! “Туркистон”нинг ёзги майдонидан махсус репортаж!

Барча ФМ радиолар орасида ўз ўрнига эга бўлган “Аъло ФМ” радиоси 7 июль куни “Туркистон” саройининг ёзги майдонида, ўзининг 7 йиллик байрамини нишонлаган ҳолда гала-концерт ўтказди. Энг қувноқ ва хушкайфият радио бўлган “Аъло ФМ” нинг концерти ҳам хушкайфиятда ўтди!

alt

Аъло ФМ” радиоси бош муҳаррири Олимхўжа Азимов барчасига бош-қош бўлди. Гала-концертда кўплаб хонандалар иштирок этдилар ва радиони туғилган куни билан табрикладилар.
 
alt

Божалар”, Жаҳонгир Позилжонов ва Билолхўжа, Муниса Ризаева, Шароф Муқимов, Ойхон Ифорзода, “Ато” гуруҳи,   Шохнур, Нилуфар, “Шод” гуруҳи, Гули Асалхўжаева, Шохруххон ва Муҳаммадали, Дилсўз, Райҳон, Сардор Раҳимхон ва бошқалар...

alt

Барча хонандалар энг сара қўшиқларини куйладилар.

alt

Томошабинлар барча хонандаларни кўтаринки руҳда кутиб олдилар ва улар билан биргаликда қўшиқлар сўзларини такрорлаб, бирга куйладилар.

alt

Концерт дастури олиб борувчиси ТВМ телеканали журналисти Ойбек Рихсибековнинг дастурни қизиқарли ва кўтаринки руҳда олиб бориши ҳам, томошабинларга янада хуш кайфият бахш этди!

alt

Концерт вақтида “Туркистон”нинг ёзги майдонида бирорта ҳам бўш ўриндиқни топиш мушкул бўлиб, ҳаттоки кўплаб томошабинлар концертни тик туриб тамоша қилдилар. Бундан ташқари, ташқарида концертга кира олмай қолган мухлислар ҳам кўп эди...

alt

Аъло ФМ, доим Аъло кайфият бахш этишини яна бир бор исботлади!

alt

Аъло ФМ радиосини 7 йиллик байрами билан яна бир бор табриклаймиз!

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt

alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 10-07-2013

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг