alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Беном» гуруҳидан навбатдаги киноконцерт

Маълумки, бу дастур оддий концерт эмас. Ўзига хос ва махсус фильм билан уйғунлашган киноконцертдир. Концертда жами 18 та қўшиқ ижро этилди. Дастур давомида эса «Чунки бу биз» фильми 6 қисмда томошабинларга намойиш қилинди.

altaltalt
Концерт «Чунки бу биз» фильмининг биринчи қисми билан бошланди. Сарвар ва Комил саҳнага чиқиб, «Қизалоқ» қўшиғини ижро қилишди. Бу таронанинг ўзидаёқ мухлислар биргаликда куйлашни бошлашди. Шундан сўнг, хонандалар мухлислар билан келишган холда «Февраль» қўшиғини бир овозда ижро қилишди.

altaltalt
Дастурнинг бошланиши бўлишига қарамай, томошабинлар фаоллигидан хонандалар қувончларини яшира олишмади. Фильмнинг иккинчи қисми тақдим этилди ва «Айт» қўшиғига уланди. «Эсламадинг»ни караоке услубида деярли томошабинлар куйлашди. Бу ҳолат «Бахтли бўл», «Қанийди сени», «Ҳазон», «Телбаман», «Ортингга қара», «Ёғади ёмғир», «Сўрама» қўшиқларида ҳам кузатилди.

altaltalt

Дастурдан мухлисларга аввал тақдим қилинган қўшиқлар билан бирга янги тароналар ҳам ўрин олган.  Жумладан, «Кечаги кун», «Асалим»,  «Сўнгги бор»,  «Ме & You» қўшиқлари, шунингдек, «Кўз ёшларим» «Ватаним»  тароналарининг янги талқини премьера сифатида ижро қилинди.

altalt
Бу қўшиқлар орасида Жамшид Ҳожиниёзов режиссёрлигида тасвирга туширилган «Чунки бу биз» фильмининг 3, 4, 5, 6 қисмлари намойиш этиб борилди. Картинадаги воқеалар ривожи мухлислар эътиборини дастур давомида ўзига боғлаб турди.

altalt

Концерт сўнгида «Ватаним» қўшиғини Шаҳриёр ва Аладдин гуруҳи билан бирга куйлашди ва  мухлислар билан юқори кайфиятда хайрлашишди.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-05-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг