ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Болаларнинг лазер шоусидан эксклюзив репортаж

Неча йиллик ижодкор, неча йиллик “Болалар”! Унга тенгдошлар аллақачон бобо бўлди... Бироқ, “Болалар” 20 йилдан ортиқроқ вақт ўтибдики, ҳали ҳам “бола”! Ҳеч қаримайди! Қичқириқлар, соч юлишлар, бирга жўр бўлишлар...Хуллас, ҳақиқий рокк-н-ролл!
Сўнгги йилларда “Истиқлол”да анъанавий тарзда концерт бераётган Тоҳир Содиқов бу йилги ҳисоботини Халқаро хотин-қизлар байрами кунларига тўғирлади: 7-10 мартгача!



ҲУКМИНГИЗГА ТАФСИЛОТЛАРНИ ТАҚДИМ ЭТАМИЗ:


 
1. Залда биронта бўш ўриндиқ қолмади. Чипталар тўлиқ сотилганлигига шубҳа йўқ. Биринчидан, байрам кунлари Тоҳирнинг концертига ёшлар чипта олиб, ўзига яқин аёлга совға қилиши – арзийдиган ҳол. Иккинчидан, хонанданинг жуда пишиқлигини инобатга олсак, у битта чиптани ҳам берухсат бировга таклифнома қилиб беришига ишониш қийин. Учинчидан, айрим ҳамкасблари каби сотилмаган чипталарни тарқатиб, сохта обрў ясагандан кўра, уйида жим ўтиришни афзал билади!  


 
2. Ниҳоят, узоқ кутилган пардалар очилди. Тоҳирнинг овози янгради. У барча аёлларни байрам билан қутлади. Неон чироқлар билан либос кийган раққосалар ўз ишини, лазер нури ўз вазифасини бошлади! Кўзлар қамашди: мана сизга чироқларнинг “ўйин”и!


 
3. Айримларга ўхшаб ўзига оро бермаган эркак санъаткор саҳнада пайдо бўлди. Сочи ҳам алламбало эмас, кийиниши ўша-ўша...Тоҳир эски хитларидан шингил-шингил жамланган попуррини куйлади.


 
4. Фонограмма жуда баланд. Ҳаддан зиёд. “Sensation” –дунёдаги энг йирик диско кечаси ҳам ҳолва! Овозкучайтиргичлар йиртилса ҳам майли, қулоқ пардалари “кўзёш тўкди”-ёв!? Кучли овоз тўлқини ҳатто оёқларгача етиб келди. Бу бўрттириш эмас. Игор Иосисга бор иқтидорини кучга солиши учун “кучли”роқ ҳақ тўланган шекилли ё яна бошқа сабаб хуллас, у хонанданинг илтимосини имконидан ортиқчаси билан амалга оширди!
5. “Керак эмас” таронасини куйланганида кўпчилик ёшлигига қайтди. Зал Тоҳирга жўр бўлди. Айрим томошабинларга кўз тушиб, ҳайрон қоласан киши. Ёши 60га яқин онахонлар бундай шоуда фарзандини қўриқлаб келганми,  ё улар ҳам қачонлардир “Болалар”нинг ашаддий мухлиси бўлганмикан?!


 
6.Тоҳир Содиқов пешона терини тўкди. Демак, у гоҳо жонли, гоҳо фонограмма орқали ишлади ё ҳаяжон босди. Мухлислардан бири ёзган хат парчасида аёллар учун рақсга тушиб бериши сўралганди. Эътиборсиз қолдирмади. Қўлидан келганича рақсга тушди, Тоҳир!


 
7. Содиқов концертлар бобида янгиликка асос солди десак муболаға бўлмас: у интерфаол шоу тушунчасини амалда қўллади! Барча мухлисларига хонанда тўғридан-тўғри суҳбатлашиш имкониятини яратди. Ҳар ким ўзини қизиқтирган саволни берди. Жавобни бирон ОАВдан эмас, Тоҳирнинг ўзидан, концертнинг ўзидаёқ олишди. Хат парчаларининг давоми тугамади!


 
8. Қизиқчига на ҳожат? Томошабинлар зерикмаслиги учун Тоҳирнинг ўзи комик луқмалар ташлаб турди! Одамлар мириқиб кулди. Бир сўз билан айтганда, бошловчилик, куйлаш, кулдириш – ҳаммасини Содиқов ўз зиммасига олган кўринади...уддалади!  


 
9. Кўплаб аёлларга Тоҳир ўз рафиқаси ва онасига байрам муносабати билан нима совға қилгани қизиқ эди. Шундай савол йўллаганларга у қуйидагича жавоб берди: “Онажоним учун концерт берганим совға. Уч кундан бери, концертимда эдилар. Бугун чарчаб қолган шекилли келмадилар. Рафиқамга махсус буюртма қилган гулдастамни улашдим. Еттинчи мартдан саккинчига ўтар кечаси, ярим тунда буюртма келди ва уни хотинимга тақдим этдим!”
10. Концертда куйланган янги тарона “Эсла” бўлди. Бу тарона томошабинлар эсида қанча қолади номалум-у, бироқ, баланд овоздан маъносини тушуниш жуда мушкул кечди.


 
11. Биринчи блок тугаб, саҳнага икки машҳур актёр чиқди. Ажойиб дуэт. Алишер Узоқов ва Улуғбек Қодиров. Фаррух Соипов-чи, дейсизми? Билмадим, унинг даври ўтгандай...
Давоми бор!!!
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 14-03-2013

ИЗОҲЛАР 4

Ирода 25 март #
Давоми қачон?
Zarina Komolova 19 март #
SUPer!!!!
Lola 15 март #
Konsert a'lo darajada utdi!!!!Bravo!!!
iroda mamurbaeva (DJABBAROVA) 15 март #
Ёзиш услуби оригинал. Тоҳир Содиқов ҳам молодец.
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг