«Божалар» гуруҳи – «Шарманда»
Ўзбек эстрадасида ўзига ҳос йўналишига эга «Божалар» гуруҳи ўзининг навбатаги антиқа таронасини мухлислар ҳукмига ҳавола этди. Мазкур тарона «Шарманда» деб номланган. Кўшиқ матни ва мусиқаси Элдор Қаюмовга тегишли. Аранжировка устида Ботир Алиев иш олиб борган. Бу қўшиққа клип ҳам суратга олинди. Режиссёрлик вазифасини бажарган ҳолда, «Божалар» гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжоновнинг яқин дўсти, Жавлон Шодмонов клипни суратга олди. Клипмейкерлик вазифасини эса Шерзод Умаров бажарган. Ғоя муаллифи Жаҳонгир Позилжоновнинг ўзи. Охирги пайтларда бу гуруҳнинг кўплаб кўшиқлари танқидларга сабаб бўлаётган эди. Лекин «Божалар» гуруҳининг ашаддий мухлисларига клип ёқиши аниқ. Мазкур видео кетма-кетликни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Кўринг ва баҳо беринг.





ИЗОҲЛАР 0