«Божалар»дан жиддий ва ўзгача қўшиқларга бой концерт
Жаҳонгир Позилжонов концертни Zlotnikov Dance Centre рақс жамоаси ўйинлари остида «Шарманда» қўшиғи билан бошлаб берди.
«Севма», «Анжир» қўшиқларидан сўнг, Жаҳонгир Позилжоновнинг фарзандлари ўзлари ёзган «Кексли рэп» тароналарини куйлаб чиқиб ҳаммани лол қолдиришди.
Жаҳонгир Позилжонов ва Оролмирзо Сафаров томонидан «Қанча тошинг бўлса, мана менга от» деб номланган янги таъсирли дуэт тақдим этилди. Қўшиқни охирида Оролмирзо Сафаров, Жаҳонгир Позилжонов ҳам жиддий мавзуларга қўл ура олишини таъкидлаб ўтди.
Дастурда ҳар бир қисмдан сўнг ҚВЗ ва «Божалар комьюнити» ўзларининг бир-биридан қизиқ, кулгугига бой саҳна кўринишларини кўрсатишди. Ундан ташқари Жаҳонгир Позилжонов томонидан премьера қўшиқлари ижро этилди.
«Она» таронаси ижро этилишидан аввал экранларда Алишер Узоқов томонидан айтилган монолог намойиш этилди. Мухлислар Жаҳонгир Позилжоновдан нафақат таъсирли ва жиддий мавзуда қўшиқни тинглашга, балки уни ўзгача кўринишда кўришга муваффақ бўлишди.
«Ортимдан дуо билан кузатар онамни соғиндим...
Мен учун жонин берар мўътабар онамни соғиндим... »
«Ярми санга, ярми манга» номли ижро этилган қўшиқ мулоҳазали ва жиддий мавзуда бўлди.
Концертнинг иккинчи қисмида кўпчиликнинг кўнглидан жой топишга улгурган Райҳон билан куйланган дуэт «Алдамагин» ижро этилди.
«Замира» номли қўшиқ дастур репертуаридан ўрин олган яна бир тароналардан бири бўлди.
Концертнинг учинчи қисми «Божалар саройи» номли саҳна кўриниши билан бошланди. Бу саҳна кўринишида гуруҳ аъзолари ўзларининг ҳазиллари билан ҳаммага яхши кайфият улашдилар.
Концертда меҳмон бўлган Шукурилло Исроилов мухлисларга яхши кайфият улашиб, совғали ўйинлар ҳам ўтказди.
Жаҳонгир Позилжонов ва Шохруҳхон томонидан «Бойландим» деб номланган дуэт мухлислар учун кутилмаган совға бўлди.
Концертда Zlotnikov Dance Centre «Асал» ва «Тошкент Зеболари» рақс жамоалари иштирок этишди.
Концертни илк кунида Афруз гуруҳи, Халимахоним, Баҳром Назаров, Алишер Узоқов, Дилшод Каттабеков, ВИА Мароканд гуруҳлари меҳмон бўлишди.





ИЗОҲЛАР 0