ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Dance Music Fest 2019. Биринчи кун

229
0

Бу йил DMFда учта саҳна фаолият кўрсатмоқда. Welcome Stage номини олган саҳна сайилгоҳга кираверишда қурилган бўлиб, ўз номини оқлаган ҳолда маҳаллий диджейлар ёрдамида фестиваль меҳмонларини жўшқин мусиқа садолари остида кутиб олиш билан банд. Мазкур саҳнада фестивалнинг биринчи куни Deeplex ва DJ Kachell ўз мусиқий сетлари билан кўтаринки кайфият улашдилар.


alt
Welcome Stage
alt
alt


Иккинчи саҳнаUrban Stage – «шаҳар» саҳнаси – бу ерда ёш репперлар Galust, Konstantin, СОС гуруҳи, франциялик DJBens ўзининг хип-хоп дастури билан, а шунингдек, пойтахтлик Endigo даврани қиздиргандан қиздирди.
 

alt
Urban Stage
alt
DJ Endigo
alt
alt
alt


Учинчи саҳна. Фестивалнинг асосий ва ва энг кутилган ҳодисалари айнан шу саҳна - Main Stageда бўлиб ўтди. Фестивалнинг бош саҳнасида месҳмонларни маҳаллий диджейлар Cayote ва DJ Sam кутиб олдилар. Сўнгра кечанинг асосий қаҳрамонларидан бири – продюсер, диджей, RMPSS Records мусиқий лейбли соҳиби, Rompasso тахаллуси остида ижод қиладиган Роман Крылов саҳнани эгаллади. 


alt
Main Stage
alt
alt
alt


Унинг ортидан The Harry Potter Theme саундтреки остида саҳнага Willy William - француз музусиқачиси, диджейи ва ижрочиси кўтарилди.


alt


Унинг таниқли Smells Like a Teen Spirit, We Will Rock, I Like to Move It каби хитларга ишланган ремикслари жуда илиқ кутиб олинди. Фестивалнинг биринчи куни мушаклар остида якун топди.


alt

alt Konstantin, рэппер-мусиқачи, DM Fest 2019 иштирокчиси:
«Мана саккиз йилдирки Калифорнияда истиқомат қиламан ва у ерда саҳнага чиқаман. Фестивалнинг шоу-дастурлари, декорацияси ва ташкилий ишлари юқори даражада эканлиги қувонтирди. Мен Тошкентга ҳар йили келаман, лекин бу сафаргидек миқёсни биринчи кўришим»

alt
alt

alt

 

Оскар Джалилов, СОС гуруҳи солисти:
«Ақл бовар қилмас тадбир! Ҳаммаси аъло даражада. Рақсбоп электрон мусиқа, ёш артистлар ва чиройли ёшлар. Ёш ижодкорларга бундай катта тадбирда ишлаб кўриш ва ўз ижоди маҳсулини намойиш қилиш имконияти берилгани жуда муҳим»

alt
alt

alt Ясмина Махамедова, меҳмон:
«Ҳаммаси жуда зўр! Мусиқа, энергетика барчаси кайфиятни кўтарадиган даражада. Қўлларимиз ва оёқларимиз ўзи рақсга тушишга ошиқяпти. Кўплаб дўстларим ва танишларим шу ерда. Бу ҳақиқий бирлаштирувчи тадбир. Эътиборли жиҳатларидан бири рангли тематика. Кўпчилик унга риоя қилган ҳолда кийингани кўзни янада қувонтирмоқда»

alt
alt

alt Жасурбек Содиқов, меҳмон:
«Мен ўтган йили ҳам Dance music fest фестивалида бўлганман. Ва ўшандаёқ маҳоратли ташкилот ва сифатли товушдан ҳайратланган эдим. Бу йил фестиваль янада катта миқёсда ташкил қилинган ва учта саҳна фаолият кўрсатаётгани ажойиб фикр. Биринчи ва иккинчи саҳналарда ёш диджейлар меҳмонларни ва даврани қиздириб, учинчи саҳнада рўй берадиган асосий ҳодисага тайёрлаётганлари

мукаммал ўйлаб чиқилган ғоя. Фестиваль якунидаги мушаклар ҳам айни вақтида отилди ва тадбирдаги муҳитга мос равишда қўшимча адреналин ва бахт туйғусини улашди».


Фестивалнинг биринчи кунидан фотоҳисоботни бу ерда кўринг.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг