ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Dance Music Fest Winter

179
0

Таниқли хитлар садоси остида рақс тушиш ниятида минглаб электрон ва сифатли мусиқа ихлосмандлари ташриф буюрдилар.  Янги йил кайфияти яратиш мақсадиди барча меҳмонларга Қор бобо қалпоғи тарқатилди. 

alt

Фестиваль Roger Gunn тахаллуси билан ҳам танилган DJ Flextra'нинг сетлари билан бошланди.

alt

Roger Gunn'нинг жўшқин мусиқасидан сўнг Taker, Cayote, KMRN ва Trace каби пойтахтимизнинг таниқли диджейлари ўз сетларини тақдим этдилар. 

altaltalt

Артистларининг рақсбоп треклари махсус чироқ эффектлари жўрлигида янгради. 

altalt

Тошкентга илк маротаба ташриф буюрган, таклиф қилинган диджей қозоғистонлик Cyber Mode меҳмонларни кеча хедлайнерлари чиқишига тайёрлади. 

alt

Кечанинг энг кутилган диджейларидан бири бельгиялик Romeo Blanco бўлди. У Tomorrowland фестивалларидаги чиқишлари ва Turn Up The Love треки билан машҳурлик қозонган.    

altaltalt

Кечанинг бош хедлайнери эса туркиялик диджей ва продюсер Mahmut Orhan эди. У хонанда Сена Шенер билан ҳамкорликда яратилган Feel сингли билан машҳур бўлиб, мазкур трек Itunes'да биринчи поғона ва Shazam топ-чартида Ўзбекистонда биринчи ўринни эгаллаган. 

altaltalt

alt

DJ Mahmut Orhan, Dance Music Fest Winter хэдлайнери:
«Ўзбекистон менга жуда ёқди, бу ерда инсонлар жуда бағрикенг ва менда мутлақо яхши таассуротлар қолди. Мен ўзбек диджейлари тўғри йўлдан кетаяпти деб ҳисоблайман ва келажакда улар билан ҳамкорликда треклар ёзиш режаси туғилди». 
 

alt

alt DJ Romeo Blanco, Dance Music Fest Winter хэдлайнери:
«Бу менинг Ўзбекистонга илк ташрифим. Тошкент менга жуда ёқди, жуда чиройли шаҳар. Бугун мен поп, хаус, тек-хаус услубидаги трекларимни тақдим этдим. Публика ҳам менинг мусиқамни ҳис этди. Ажойиб кеча бўлди».

alt

alt

alt

DJ Trace, оқшом диджейи:
«Саҳнада ўз трекларимни тақдим этиш ажойиб эди. Ўтган сафарги фестиваль билан унчалик катта фарқ сезмадим, барчаси ўшандагидей юқори даражада ташкил қилинган. Энг қувонарлиси одамларнинг кўплиги ва улар қувнаш учун келгани. Қаерда чиқишнинг аҳамияти йўқ, асосийси одамлар мусиқа учун келгани».

alt


alt

alt

DJ Cyber Mode:
«Менга публика ёқди, улар қаерга ва нима учун келганини билади. Бугун улар менга жўрлик ҳам қилишди ва бу жуда зўр, мен мамнунман. Товушни айтиб ўтишим керак - бу ерда у жуда зўр! Мен бу ерга қайта ва қайта келишни хоҳлайман ».

alt
alt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 30-12-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг