ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

"Давр" гуруҳи солисти Шади Лоланинг "Кел" номли концерт дастури ҳақида

Ва ниҳоят пойтахтимизда ўзбек эстрадаси юлдузи бўлмиш Лоланинг узоқ кутилган тўрт кунлик концерт дастурининг биринчи куни бўлиб ўтди. Биринчи навбатда фахр ва ишонч билан шуни таъкидлаш мумкинки, бу ҳақиқий шоу!!! Залга киришимиз билан бизни умумий шов-шувли мўъжиза юз беришини кўриш ҳисси қамраб олди. 


alt
 
Мана, парда кўтарилди ва саҳна чарақлаб кетди. Юқори сифатли катта тўлқин шаклидаги график экранлар ранг-баранг  тусда жиловланишни бошлади. Саҳна ўртасида катта зинали оқ платформа қад ростлаб турар эди. Умаман айтганда саҳна декорациялари, безатилиши, техник томони, барча-барчаси ғарб стандартларидан ҳеч бир фарқи йўқ эди. 

alt

alt

altalt

Саҳнада ушбу тантана сабабчиси Лола раққослар ҳамроҳлигида пайдо бўлди. Лола ажойиб оқ костюмда эди. Барча либослар муаллифи Зулфия Султон. 

alt

alt

Концертда иштирок этаётган рақс жамоаси ҳам гўзал ва бетакрор либосларни намойиш этдилар. Албатта бундай кўринишдан завқланмай бўлмас эди. Раққослар хореографиясини эса "Тодес" гуруҳи олтин таркибига кирувчи Наримон саҳналаштирган. 
 
alt

alt
 
Хонанда рақсга туша бошлаганда бутун зол қарсак ва олқишлар билан уни қаршилади. Лола шунчалар профессионал ва яхши рақсга тушар эдики, бу ҳаммани ҳайратга солиб, лол қолдирар эди.
Кейин маълум бўлишича бу ҳали ҳаммаси эмас, балки "ҳамир учидан патир" экан. Албатта буни мен ва барча томошабинлар Лола саҳнада миллий либосда "Тановар" рақсини моҳирани ижро этишни бошлаганда тушиниб етдик. 
 
alt

alt

altalt

Кейин унинг кетидан саҳнага миллий либосга кийинган раққослар чиқишди. Аммо либосларда ғарб "принти" ҳам сезилиб турар эди. Раққоса қизларни аъзим пойтахтимиз сурати туширилган либосларда, раққос йигитлар эса сюртук ва шарварларга кийинганлиги гувоҳи бўлиш мумкин эди.
Лола миллий рақсдан сўнг, ўз либосини ечиб, жуда ҳам бежирим қаймоқ рангдаги костюмда қолди. 

alt

alt

alt

alt
 
Кейинги ҳаммани ҳайратга солувчи туҳфалардан бири бу  машҳур "What does the fox say" қўшиқ ижроси бўлди. 
Лола ва бутун рақс жамоаси Glam-rock образидаги кийимларни кийиб, 10 дақиқа ичида даб-степ услубидаги трекга  рақс тушдилар. Хонанда бу 10 дақиқани лирикадан анча узоқ бўлган, бир оз лирик чекиниш деб айтиб ўтди. Бунинг барчаси эса лазер шоу билан ҳамоҳангликда давом этди. 

altalt

alt

alt

alt

"Love me" ва Super love" тароналари куйланганда эса ушбу клип қахрамонлари саҳнада пайдо бўлганликларини ҳам кўриш мумкин бўлди.

alt

alt

alt
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, хонанданинг ҳар бир кўриниши ўзгариши вақтида саҳнага экран туширилиб, унда соялар театри услубида муҳаббат, оила, дўстлик мавзусидаги қизиқарли видео-роликлар намойиш этилди.
 
Ушбу концертда якунловчи композиция, концерт дастури номи бўлмиш "Кел" таронаси бўлди. 
 
alt

alt

alt

alt

alt

alt
 
Хулоса қиладиган бўлсак, 5 баллик баҳолаш шкаласи бўйича ушбу концерт 10+ баҳоли концерт бўлганини айтаман!!!



Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни ҳам сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.




 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 24-01-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг