alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Дирижёр Камолиддин Ўринбоев билан интервью

Сиз Ўзбекистон оркестрлар бирлашмаси Бош дирижёрининг ижоди билан танишмисиз? 
Йўқми, у тақдирда минг афсуслар. Унинг раҳбарлигида нималар бўлишини томоша қилинг!
 
 
Биз ёшлар оркестр жамоасининг умидли ёш ва моҳир дирижёри, қатор халқаро танловлар ғолиби Камолиддин Ўринбоевдан интервью олдик. 
 
alt
 
- Сиз учун мусиқа нима?
Мусиқа бу менинг борлиғим, ҳаётим. Мен мусиқа билан уйғонаман, кунимни мусиқа билан ўтказаман. 
 
- Ҳаётингизни мусиқа билан боғлашга сизни нима илҳомлантирган? 
Менинг оиламда доим ижодий муҳит ҳукмронлик қилган. Аммо менинг ота-онам мусиқачилар эмас. Улар шунчаки мусиқани ва санъатни жуда ҳам севадилар. Мен оилада биринчи мусиқачиман. Ёшлигимда отам мени мусиқа мактабига берганлар. Йўргакдан бошлаб хонадонингизда мусиқа оҳанглари жаранг сочса ва бу сизга завқ бағишлаб турса, бошқача ҳам бўлиши мумкин эмас албатта. 
 
alt
 
- Сизнинг дирижер сифатидаги илк чиқишингиз қачон ва қаерда бўлган?
Дирижёр сифатида дебютим П.Чайковскийнинг асари бўлмиш "Оққуш кўли" балетида бўлган. У вақтда мен Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг 2-босқич бакалавриатида таҳсил олар эдим. Бу халқ оркестри билан биргаликдаги скрипка учун русс рақси эди.
 
- Сизнинг кумирингиз ёки ўрнак оладиган инсонингиз борми? 
Менинг кумирларим ва ўрнак оладиган  инсонларим, бу менинг педагогларим. Менга ҳақиқатда омад кулиб боққан, ахир менинг педагогларим Тошкентда шу соҳанинг энг яхши мутахассисларидан бири профессор Абдурахимова Феруза Ровшановна бўлса, Москвадаги Консерваторияда СССР Халқ артисти Геннадий Рождественский. У ушбу санъатни ривожланишига катта ҳисса қўшган инсонлардан бири. Умуман олганда, дирижерлик санъати бу ёш санъат турларидан бири ҳисобланади. У 19-20 асрларда шаклланган бўлиб, академик мусиқада охирги бўлиб шаклланган.
 
 alt alt

- Ёшлар оркестр жамоангиз ҳақида гапириб берсангиз
Мен ҳақиқатда ўзимнинг жамоамни ташкил этишни ва айнан ўзимнинг мезонларим бўйича мусиқачиларни танлашни истар эдим. Москва консерваториясини тамомлаганимдан кейин эса, бу ишни амалга оширишимда мени қўллаб-қувватловчи инсонлар топилди. 
14 апрел куни биз бир ёшга тўлдик. Шуни аниқ айтишим мумкинки, ушбу ёшлар симфоник оркестрида мусиқа ижрочилари ичидаги энг иқтидорли ёшлар йиғилган. Бизнинг ёшлар жуда ҳам истеъдодлилар. Бу ёшлар жуда ҳам санъатни ва ўз ишларини севадилар, ҳамда ватанпарвар ёшлардир. Мен мусиқачиларни танлаш жараёнида шахсан ўзим иштирок этаман. Мусиқачилар сони 70 дан 100 тагача. Бу албатта дастур жанрига боғлиқ ҳолат. Ушбу оркестрда кўпгина халқаро танловлар ғолиблари бор. Ҳозир биз катта фестивалга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Бу “Ёшлик баҳори” фестивали бўлиб, у ёш опера ижрочилари фестивали ҳисобланади. Фестивал май ойида бўлиб ўтади. Фестивал Ўзбекистон ёшлар симфоник оркестри ташаббусига биноан ўтказилмоқда. Шунингдек, июн ойида “Анжуманлар саройида” бўлиб ўтадиган катта Гала-концертга ҳам тайёргарлик кўрмоқдамиз.  
 
alt
 
- Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист унвони билан тақдирланишингиз ҳақида хабар топганингиздаги ҳиссиётларингизни айтиб бера оласизми?
Бу Халқаро анжуманлар саройида бўлаётган концертдан сўнг бўлган. Ўшанда "Cometizione dell opera" катта Халқаро танловнинг ёпилиш маросими бўлаётган эди. Менга президентнинг махсус фармонига биноан шундай фахрли унвон топширилиши ҳақида хабар берганларида, тўғриси кўзимга ёш келган. Мен учун бу ҳақиқатда катта шарофат. Бу нафақат менининг хизматим, бу оркестрим хизмати ҳам.  
 
- Сиз дирижерлик карьерасида қайси бир ҳислатни энг муҳим деб ҳисоблайсиз? 
Мен аниқ бир ҳислатни ажрата олмайман. Бу ерда бир бутун мажмуа мавжуд. Ҳамма нарсани назорат қилиш керак, мусиқа ижро этаётган 100 та инсонга бир вақтнинг ўзида раҳбарлик қилиш лозим. 
 
alt
 
- Мусиқачилар билан ишлашнинг нозик томонлари ҳақида айтиб берсангиз? 
Катта жамоа билан ишлаганда, қаердадир қаттиқ қўл бўлиш лозим, доим чегараларни сақлаш керак, баъзи вазиятларда эса ҳаммасини ўз холича қўйиб қўйиш керак. Ҳаммамиз яхши муносабатларда бўлишга ҳаракат қиламиз. 
 
- Ўз иш услубингизга қандай эришгансиз?
Мен ҳали ўз услубимни излаяпман. Эҳтимол ҳали менда қандайдир бир дирижёрлик қилиш услубим шаклланган дейишга вақтлироқ бўлса керак. Албатта четдан яхшироқ билинади ва айтишларича мумтоз қоидалардан бир оз чекиниш бор.
Менинг Москвадаги педагогим шундай дейдилар: “Қандай дирижёрлик қилаётганинг муҳим эмас, муҳими мусиқа қандай янграётганлиги”. Бу санъат турида ҳали қоидалар шаклланмаган. Ҳаммада индивидуал ёндашув мавжуд. Россияда, Европада, Америкада турли ҳил дирижёрлик мактаблари мавжуд. Ҳар бирининг негизи турли ҳилдир. 
Дирижёрлик қилиш бу –уёқдан буёққа қўлни силкитиш эмас, биз қўлларимиз ва таёқчамиз ёрдамида мусиқий товушларни яратамиз. 
 
alt
 
- Ривожланиш бўйича кейинги режаларингиз барми? Қандай даражага эришмоқчисиз? 
Биз ушбу жамоа ҳақида нафақат Ўзбекистонда билишларини гапиришларини истаймиз,балки биз жаҳоннинг энг яхши майдонларида, энг яхши фестивалларида, танловларида иштирок этишни истаймиз. Мана шу жамоанинг кўрсаткичларини намоён этади. 

Камолиддин Ўринбоевнинг концертига тушиб, унинг раҳбарлигида жаранг сочган мусиқаларни тинглаш истагида бўлганлар учун шуни маълум қилишимиз мумкинки, концерт май-июн ойларига режалаштирилган.
Ҳозирча эса Камолиддин Ўринбоев иштирокидаги видеолавҳаларни кўринг ва завқ олинг азиз дўстлар!
 


Суҳбатни Регина Баширова олиб борди. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 17-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг