ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Dj Piligrim янги клип тақдим этди

326
0

Куни кеча, 31 июль куни Dj Piligrim Royal Cinema кинотеатрида клип ижодий гуруҳи, иштирокчилари ва яқин дўстлари учун ёпиқ намойиш ўтказди. 
alt
Қўшиқ мусиқаси ва матни Илҳом Йўлчиевнинг ўзига тегишли. Саунд устида эса хонанда Карен Бекиров билан бирга ишлаган. Клип ёш истеъдодли клипмейкер Рауф Набиев томонидан суратга олинган бўлиб, операторлик вазифаси эса Диёр Адашевга ишониб топширилган. 

Клип сюжети бўйича йигит севган қизига турмушга чиқишни таклиф қилади ва дўстларини базмга чорлайди. 
Бош қаҳрамон Руми ролини актёр ва модель Шаҳбоз Маҳмудов ижро этган. Румининг севган қизи Лета ролида эса София Орлова суратга тушган. 
alt
Клип иштирокчиларининг қиёфаси устида таниқли визажист Рената Искандарова ишлаган, стилист Ҳилола Шер.
alt
Бугун, 1 август куни Россиянинг BRIDGE TV Русский Хит каналида мазкур клип премьераси бўлиб ўтади. Ҳозирча эса клипни бу ерда кўриш мумкин.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 01-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг