alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Dj Piligrim янги «Om» номли альбомини тақдим этди

28 август, якшанба куни, Cinzzano Terazza масканида DJ Piligrim ижоди ихлосмандларига «Om» номли ҳинд мантралари ўрин олган янги альбомини ҳавола этди. Тақдимот ёпиқ маросим руҳида, дўстлар ва яқинлар даврасида ўтди. 

 

alt

 

Хонандада «Om» альбомининг яратиш ғояси ҳинд фалсафаси ва йогасига бўлган катта муҳаббати ва қизиқиши сабабли пайдо бўлган. 

 

alt


Альбомдан ҳаммаси бўлиб ҳинд тангриларини тараннум этувчи мантраларга бағишланган 12та мусиқий трек ва 6та бонус трек ўрин олган. 

 

alt


Шу куни Самживани мантрасига суратга олинган клипнинг бўлиб ўтган премьераси эса оқшомнинг ёқимли ва ёрқин тарафларидан бири бўлди.

 

alt

 

Клининг асосий маъноси – эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш. Ҳар бир инсон хато йўлга кириши мумкин, лекин қоронғуликдан нурли йўлга чиқиш йўли ҳар доим бор! 

 

alt


Барча мусиқий сэт муаллифники бўлиб, тўртта профессионал студияларда ёзилган. Вокал – Мохизар Номанжанова, Илхом Йўлчиев. Овоз ёзиш  – Александр Кхван, Кувониш Собиров. Аранжировка ва инструментал – Жасур Бадалбоев. Уйғунлаштириш ва Мастеринг – Владимир Карпов ва Мистер N'zerro. Ғоя муаллифи ва лойиҳа продюсери – Илхом Йўлчиев ( DJ Piligrim).

 

Тақдимот билан хонандани табриклаш учун Раъно Шодиева оиласи билан, Амира Алибекова, дизайнер Хилола Шер ва кўпгина ҳамкасблари ва дўстлари ташриф буюришди. 

 

altalt
 

Янги «Om» альбоми тақдимотидан фотоҳисоботни бу ерда томоша қилинг, шунингдек «Gayatry» композициясига суратга олинган клипни сайтимизда томоша қилинг.

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 31-08-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг