ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Эминнинг Тошкентдаги концерти

389
0

«Халқлар дўстлиги» санъат саройида бўлиб ўтган концерт олдидан хонанда Тошкентда ўзининг фан-клуби билан учрашди. Санъаткорнинг мухлислари хонандага совғалар тақдим этишди, анъанавий ўзбек дўпписи, сомса ва патирлардан ноодатий гулдаста, ўзбекона услубда ясалган шахмат ўйини шулар жумласидан. Мухлислар учрашув чоғида Эмин билан суҳбатлашиб, суратга тушишди.

altaltalt

Томошабинлар хонандани давомий олқишлар билан кутиб олишди. Концерт дастурини «Не потеряй меня» қўшиғидан бошлаган хонанда Amor, «Начистоту», Still, «Невероятная», «Первый снег», «Нежная» каби қўшиқлари билан давом эттирди. Шунингдек, дастурда хонанданинг «Сбежим в Баку» ва «Забыть тебя» сингари эски қўшиқлари ҳам янгради.

altaltalt

Концертда Эминга мухлислари ҳам жўр бўлишди. Дастур давомида санъаткор айрим қўшиқларнинг яратилиши ҳақида ҳикоя қилиб берди ва куйлаш билан бирга томошабинлар билан мулоқотда бўлишни унутмади. Хонанда мухлислари билан эсдалик учун фотосуратларга тушди.

altalt

Концертдан кўпроқ фотосуратлар бу ерда

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-03-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг