alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Эътироф-2015 тақдирлаш маросимидан

Йил якунига келиб ҳар соҳада бажарилган ишлар сарҳисоби қилинади. Шу муносабат билан 2015 йилнинг 21 декабр куни "Истиқлол” санъат саройида Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Ёшлар маданият ва санъат маркази ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида маданият, санъат, спорт, телевидение, радио каби соҳалар бўйича "Эътироф-2015” миллий мукофоти совриндорларини такдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир бу йил учинчи бор ўтказилаётган бўлиб, ҳар бир соҳа вакиллари учун йилнинг энг кутилган ҳодисаларидан бирига айланишга улгурди.

alt

Санъат саройига ташриф буюрган томошабинларни фойеда турли эртак қаҳрамонлари, масқарабозлар яхши кайфият улашган ҳолда кутиб олди.   

altalt
alt

Маросимни бошловчилар Нилуфар Сотиболдиева ва Жамшид Умрзоқовлар олиб боришди. Маросим тантанали равишда очиқ деб эълон қилингандан сўнг, саҳнада Шаҳзод гуруҳи солисти Рашид Холиқов болалар ансамбли ҳамоҳанглигида барчанинг севимли таронаси “Эй, азиз юртим” қўшиғини ижро этди.

alt

Ундан сўнг, маросимнинг энг асосий қисмига ўтилди, бирма-бир муносиблар тақдирланди ва мукофотлар ўз эгаларига топширилди. 
“Эътироф-2015” миллий мукофоти кино, театр, тасвирий ва амалий санъат, мусиқа ва вокал, рақс, телевидение ва радио, спорт соҳаларидаги ёш ва иқтидорлиларга топширилди.

Азизлар, эътиборингизда 2015 йилда эътироф этилган ва йилнинг энг яхшилари деб топилган ғолиблар:

Театр, кино ва оммавий томошалар йўналиши ғолиблари:

“Йилнинг энг яхши театр актёри” деб, Феруз Бурхонов эътироф этилди.

alt
alt
 
“Йилнинг энг яхши театр актрисаси” номинациясида Шахло Темирова совринни қўлга киритди. Томошабинларга актриса, “Гумроҳлар”, “Дилор, Дилор... Дил ва Ор”, “Ўжар келин” ва бошқа фильмлари орқали яхши таниш.

alt

“Йилнинг энг яхши киноактрисаси” - ёш ва истеъдодли актриса Юлдуз Ражабова. Актриса “Сотқин”, “Хазон” ва бошқа фильмларда рол ижро этган. Сўнгги суратга тушган фильмларидан бири, тез орада катта экранларга чиқиши кутилаётгани “Ой қиз эртаги” бўлди.

alt

“Йилнинг энг яхши киноактёри” номинациясида Шоҳрух Насимов ғолиб бўлди. Актёрни томошабинлар, “Одноклассники.ру” ва “Ажал жодуси” номли долзарб муаммолар кўтарилган фильмдаги роллари орқали танишади.

alt
alt

“Энг яхши тарихий аёл образи” номинациясида актриса Гулбаҳор Йўлдошева эътироф этилдилар.

alt

“Йилнинг энг яхши ёшлар дастурлари продюсери” – Бахтиёр Сафаров бўлди.

 
Эстрада, анъанавий опера хонандалиги, мусиқа ижрочилиги ва рақс санъати йўналиши ғолиблари:

alt

“Йилнинг энг яхши гуруҳи, ансамбли, оркестри” номинациясида ёшларнинг севимли дуэт гуруҳларидан бири бўлмиш, кўп йиллардан буён самарали ижод қилиб келаётган Ойбек ва Нигоралар эътироф этилдилар. Шу йил 21 ноябрда турмуш қурган Ойбек ва Нигора учун бу йил ҳар тарафлама самарали ва омадли бўлгани шубҳасиз.

alt

“Йилнинг энг яхши эркак эстрада хонандаси” номинациясида хонанда Абдурашид Йўлдошев ғолибликни қўлга киритди.

alt

“Йилнинг энг яхши аёл эстрада хонандаси” деб, “Ниҳол” мукофоти совриндори ёш, истеъдодли хонанда Малика Эгамбердиева эътироф этилди. Эслатиб ўтамиз, Малика Эгамбердиева бу йил илк яккахон концерт дастурини мухлислар ҳукмига ҳавола этган эди. Хонанданинг концерт дастурини бу ерда кўришингиз мумкин.

alt

“Энг яхши опера аёл хонандаси” Ширин Маматова;

alt

“Йилнинг энг яхши бастакори” – Ойдин Абдуллаева.
“Йилнинг энг яхши раққосаси” – Дилором Мадраҳимова; 


"Бадиий ижод, журналистика ва телевидение йўналиши ғолиблари:

alt

“Энг яхши радио бошловчи” деб,  –  “Гранд” радиоси бош муҳаррири ва кўпчиликнинг севимли радио бошловчиси Иброҳим Аҳмедов эътироф этилди.

alt

“Энг яхши журналист” деб, шу маросимни олиб бораётган бошловчи Жамшид Умрзоқов тан олинди.
"Эътибор, эҳтиром ва эъзоз" йўналишида, эътиборга Нуриддин Ҳамроқулов лойиқ топилдилар. Мукофат санъаткорнинг фарзандларига топширилди.
“Санъат соҳасидаги хизматлари учун” – Нуриддин Ҳайдаров эътироф этилдилар.


Спорт йўналиши ғолиблари:

alt

“Йилнинг энг яхши спортчиси” – Дмитрий Шокин;

alt

“Спорт маликаси” Диёра Келдиёрова;

alt

“Йилнинг энг яхши спорт мураббийи” – Жалол Юсупов;

alt

“Йил параолимпиячиси” Норбеков Хусниддин;
“Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши” – Асланбек Алназаров;


"Тасвирий ва амалий санъат" йўналиши бўйича ғолиблар:

"Йилнинг энг яхши ҳайкалтароши"Анназаров Жасвандбек;
"Йилнинг энг моҳир ҳунарманди"Жасур Жумаевлар.

Маросимнинг ўзи эса, муносибларни тақдирлаш ва ўзбек эстрадасининг энг ёрқин ва машҳур хонандалари чиқишидан иборат бўлди.

alt
alt

Шу куни мухлислар учун бетакрор Райҳон, Шаҳзода, Манзура, Улуғбек Раҳматуллаев, Муниса Ризаева, Жасур Умиров, Шоҳруххон, Зиёда, Гулсанам Мамазоитова, Алишер Файз, Ботир Қодиров, Бахром Назаров, Жаҳонгир Позилжонов, Зулайхо Бойхоновалар куйлашди.

alt
alt
alt
alt
 
Шу куни саҳнада Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артистлар Севара Назархон ва Кумуш Раззоқовалар ҳам ўз қўшиқлари билан иштирок этишди. Бу томошабинлар учун ҳақиқий кутилмган туҳфа бўлди.

alt
alt
 
“Эътироф-2015” тақдирлаш маросими Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитовалар ва барча хонандалар ижросидаги “Ватан учун” қўшиғи билан якунланди. 


"ЭЪТИРОФ-2015" тақдирлаш маросимининг энг ёрқин лаҳзаларини бу ерда кўришингиз мумкин. 


Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-12-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг