Фаррух Зокиров ва Шаҳзодадан ижодий туҳфа: «Чинара»
Айни дамларда май ойидаги концерт дастурига қизғин тайёргарлик кўраётган хонанда Шаҳзода бугун, 25 апрель куни юртимизнинг барча радиотўлқинлари орқали Ўзбекистон Халқ артисти, тирик афсона Фаррух Зокиров билан биргаликда куйлаган дуэт тароналарини тақдим этди. Тарона «Чинара» деб номланган бўлиб, мазкур тарона «Ялла» гуруҳининг 1995 йилдаги Boroda verblyuda номли мусиқий альбомидан ўрин эгаллаган.
Қўшиқ матни Лариса Рубальская мансуб. Мусиқа муаллифи Фаррух Зокиров. Тинловчиларга тақдим этилган қўшиқнинг сайқали устида Убайдулла Каримов ва Беном гуруҳи аъзолари Сарвар ва Комил иш олиб борганлар.
Мазкур тарона премьерасидан аввал биз Сарвар Азимовдан тирик афсона Фаррух Зокиров билан бўлган ижодий жараён ҳақида тўхталиб ўтишларини сўрадик.
Беном гуруҳи аъзоси Сарвар:
«Мазкур қўшиқни узоқ яратдик, аниқроқ айтадиган бўлсам 1 йил ва 15 кун вақт кетди. Яратишдан аввал жуда ҳам кўп ўйладим, чунки олдимизга қўйилган вазифа осон эмас эди. Яъни, «Ялла» гуруҳининг услуби ва колоритини сақлаб қолган ҳолда, қўшиққа Шаҳзоданинг услубини ҳам олиб кириш керак эди. Шунинг учун ҳам мен устозим Убайдулло Каримовни таклиф этдим. Биз ўша ҳаммага яхши таниш «Ялла»ни қолдириб, саундни майинроқ қилишга қарор қилдик. Қўшиқ тайёр бўлганидан кейин Фаррух Каримович студияга келдилар ва қўшиқни диққат билан тингладилар. Албатта биз ҳаммаси яхши эканлигига ва Фаррух Зикировга барчаси ёқишига иймонимиз комил эди. Агар ўзгаришлар бўлса ҳам, унчалик кўп бўомаслигига ишонган эдик. Аммо улар қўшиқни бир неча бор қайта-қайта тингладилар. Аниқроғи бир соатга яқин бўлса керак. Шундан сўнг, ўзлари тарафларидан бўлган ўзгаришларни айта бошладилар. Ижодга бўлган шундай талаб ва ёндошув «Ялла» гуруҳининг ҳар бир қўшиғи ҳали ҳамон хит эканлигининг асосий сабаб ҳам шундалигига ана амин бўлдим».
Маълумотлар кўра, мазкур таронага клип ҳам тасвирга олинган ва тез орада мухлислар ҳукмига тақдим этилади. Клип ҳукмингизда. Кўриб, ўз фикрларингизни билдиришни унутманг.





ИЗОҲЛАР 0