Фаррух Зокировнинг ижодий кечаси
Кеча санъаткорнинг хит тароналари ва ҳаётидаги қизиқарли воқеаларга бағишланди.

Фаррух Зокиров томонидан илк ижро этилган тарона «Чойхона» қўшиғи бўлди.

Ундан сўнг дастурдан «Раъно», «Мажнунтол» ва «Необыкновенные глаза» тароналари ўрин олди.
![]() |
Фаррух Зокиров: «Мендан доим ёш кўринишимнинг сабаби нима деб сўрашади. Ва албатта мен бунга тингловчиларнинг муҳаббати ва уларнинг руҳияти ижод қилишга ундаганлиги сабаб деб жавоб бераман». |

Наргиз Бойхоновага бағишланган «Сен бўлмасанг ёнимда» таронасидан сўнг, хонанда «Только раз» ва «Ты мне нравишься» қўшиқлари билан давом этдирди.


Кеча «Эслаб Эслаб», Умар Хайём шеъри билан куйланган «Лицо возлюбленной моей», «На щечке родинка» ва миллий рақсбоп ашула «Омон ёр» билан якун топди.


Кечанинг меҳмонлари:






Ҳар шанба кунлари Nobile ресторанида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбобларининг ижодий кечалари бўлиб ўтади. Масканнинг навбатдаги меҳмони Ўзбекистон Халқ артисти – Насиба Абдуллаева бўлади.





.jpg)
ИЗОҲЛАР 0