ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Фотима Режаметова қизини хотирлаб қўшиқ куйлади

3239
0

Қўшиқ рус тилида ижро этилган бўлиб, «Доченька» деб номланган. Актриса қўшиқда қизига бўлган ҳис-туйғуларини баён этган. 

alt

Фотима Режаметова:

«Бу ғоя ўтган йили пайдо бўлган. Албатта, қизим бунданда кўпроғига лойиқ. Қўшиқ куйлаш дўстларим ёрдамида қила олган энг арзимас нарса. Қўшиқ матни ҳамкасбим Александр Колмагоров томонидан ёзилган бўлиб, у театрда Фарангизни болалигидан эркалаб, унга қараган, аслида бутун труппа сингари. Кейин ўз ишининг ҳақиқий устаси сифатида жуда ҳурмат қиладиган бастакор Адҳам Абдураимовга мурожаат қилдим. Видео билан ҳам

дўстларим ёрдам беришди. Видео кетма-кетликнинг ғояси меники эди. Мен жонли бир нарса қилишни истадим, Фарангиз ўйнаган фильмлардаги парчалардан фойдаландим».

«Унинг табассуми, ҳар доим кўз ўнгимда. Ахир, Фарангиз кулиб, жилмайиб катта бўлган, менга ҳеч қандай муаммо яратмаган. Туғилганда уни менга биринчи мартa кўрсатгишганда, мен ҳатто бир оз қўрқиб кетганман. Менинг кичик нусхам. У менга жуда ўхшарди. У шунчаки бола эмас эди. Турган битгани бахт эди. Тақдирнинг бундай совғаси учун Худодан миннатдорман. 25 йиллик чексиз бахт. Бу жуда кам, лекин у менда Бор».

alt
 

Фарангиз Режаметова (1993-2018) «Сеҳрли қалпоқча», «Уй бекаси»  каби ўндан зиёд фильм ва сериалларда суратга тушган, шунингдек, Зулфиқор Мусоқовнинг  «Ойижон» фильмида бош ролни ижро этган.


 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-04-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг