00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Гулсанам Мамазоитова & Мўминжон Абликим – «Севгилим»
Ўзбекистон Халқ артисти, ширали овоз соҳибаси Гулсанам Мамазоитова, Урумчининг юлдузи Мўминжон Абликим билан дуэт тарона куйлади. Мазкур кўшиқ «Севгилим» деб номланган ва унга ҳаттоки клип ҳам суратга олинган. 2 куни давомида суратга олинган клип ҳақида озроқ маълумот бериб ўтсак. Уни суратга олишда маҳоратли ва янги ғояларга бой клипмейкер Санжар Маткаримов ўз меҳнатини аямаган. Операторлик вазифасини эса ёш ва умидли истеъдод соҳиби Жаҳонгир Ибрагимов бажарган.
Рассом – Дилшод Нуриддинов.
Стилист – Фиора.
Актёрар эса эндигина сахнага чиқиб келаётган ёш ижодкорлар Баходир Йўлдошев, Шаҳноза Ахмедова ва Асрор Хамидов суратга тушишган. Мазкур клипни ҳукмингизга ҳавола этамиз. Кўринг ва баҳо беринг.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
13-07-2017




