Хонанда Лола янги клип суратга олдирди
Хонанда Лола Йўлдошева яқиндагина радио тўлқинлар орқали тақдим этган «Хабар ол» номли таронасига клип тасвирга олдирди.
Клип хонанданинг ғояси асосида режиссёр Санжар Маткаримов томонидан тасвирга олинди.


Оператор вазифаси ўз ишининг моҳир устаси ва хонанданинг доимги ижодий ҳамкори Рустам Муротовга ишониб топширилди.

Бош қаҳрамон сифатида бу клипда ҳам актёр Йигитали Мамажонов таклиф этилган. Хонанданинг таъкидлашича, Йигиталида мазкур клип қаҳрамони образи учун керакли бўлган барча жиҳатлар жам ва шунинг учун ҳам барча ижодий жамоанинг танлови айнан актёрда келиб тўхталган.

Клипда Лола доимгидек бир нечта такрорланмас образларда намоён бўлади.

Клип сюжетига тўхталадиган бўлсак, ижодкорлар клипда муҳаббат, сотқинлик, қасос, фирибгарлик ва албатта яхшиликка бўлган умид каби ҳиссиётлар жумбушини кўрсатишни олдиларига мақсад қилганлар.


Бу ишда хонанда доимий ижодий ҳамкорларига содиқ қолган бўлиб, унинг ташқи услуби устида дизайнер Хилола Шер ва пардоз устаси Диана Якушевалар иш олиб борганлар.

Клип жуда қисқа вақт ичида суратга олинган бўлиб, соат эрталабки 09:00дан тонги 04:00гача давом этган.
Демак, хонанда Лола ва унинг маҳоратли ижодий жамоасидан «Хабар ол» номли таронасига ишланган клип яқин орада мухлислар ҳукмига тақдим этилади.





ИЗОҲЛАР 0