Хонанда Улуғбек Рахматуллаев соғ-омон!
Telegram мессенжерида хонанда Улуғбек Рахматуллаев мудҳиш автохалокатга учрагани ҳақида хунук хабар тарқалди. Суратда «Бугун эрталаб Улуғбек Рахматуллаев автохалокатга учради, аянчли видеони тезда кўринг илтимос» дея ёзиб қолдирилган.
Бундай ҳолатлар сўнгги вақтларда номаълум ва виждонсиз шахслар томонидан тез-тез амалга оширилаётгани гувоҳи бўлмоқдамиз. Улар асосан санъаткорлар билан боғлиқ шу каби хабарларни тарқатишга одатланиб қолмоқдалар.

Албатта бу хунук хабар хонанданинг ўзигача етиб борган кўринади, миш-мишларга ойдинлик киритиш мақсадида Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида мухлисларига видео орқали юзланди.
Видеода хонанда ёвуз ниятли инсонлар гапига эътибор бермасликка мухлисларни чорлаб, уларга ишлари жойида эканлиги ва ижод билан бандлигини маълум қилди.





ИЗОҲЛАР 0