alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Humo Arena ўз эшикларини очди

Ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очилишидан дарак бўлган тадбирни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев очиб берди. 

alt

Мусиқали шоу дастурни хонанда Милена Мадмусаева Хумо қуши ҳақидаги қўшиқ билан очиб берди. Дабдабали шоу муздаги проекциялар ва 3D-заставкалар ҳамоҳанглигида намойиш этилди. Бош саҳна Олимпия ўйинлари майдонига айланиб, унда курашчилар, дзюдочилар, қиличбозлар, паралимпиадачилар ўз маҳоратларини кўрсатиб беришди. 

altalt

Муз аренаси ёрқин чироқлар, 3D-анимациялар, ноёб декорациялар ва лазер шоу намойишлари билан ҳақиқий эртакка айланди. Ҳаво гимнастлари, акробатлар, спортсменлар ва рақс жамоаларининг чиқишларидан ҳам шу куни мухлислар баҳраманд бўлишди. 

altalt

Шу куни Humo Arena жаҳон спорти юлдузлари ёғдусига ҳам бой бўлди. «Хоккей афсоналари» Виталий Прохоров, Алексей Жамнов, Павел Буре ва  Валерий Каменский каби машҳур хоккейчилари Tashkent City ўйинчилари билан ўртоқлик учрашувини ўтказдилар. 

alt
Республика Олий маҳорат спорт мактаби тарбияланувчилари музда гўзал нақшлар чизган ҳолда ажойиб саҳна кўринишларини тақдим этишди. Замонавий ва классик балет эса Алишер Навоий номидаги Давлат Академик катта театри ва Сергей Злотников маркази раққослари томонидан намойиш этдилар. 

alt

Очилиш маросимининг иккинчи қисми энг ёрқин онлардан бўлди. Таниқли фигурачи Петр Чернышев саҳналаштирган «Щелкунчик» муз спектакли намойиш этилди ва мухлислар Олимпиада Чемпиони Татьяна Навканинг гўзал чиқишига гувоҳ бўлишди. Муз спектаклида Россиядан келган 40та фигурачи иштирок этди. 

altaltalt

Мусиқали шоу-дастурни суҳандон Дилдора Рустамова ва Россия Халқ артисти Николай Басков олиб борди. Филипп Киркоров саҳнада «Атлантида» қўшиғини ижро этган ҳолда пайдо бўлди. Шунингдек, у Николай Басков билан ҳам дуэт ижро этди. Машҳур хонанда Дима Билан эса очилиш маросимига хассада бўлишига қарамай ташриф буюриб, ўз қўшиқларини ўзбек мухлисларига тақдим этди. 

altalt
Дастур ўзбек эстрадасининг ёрқин юлдузлари Озодбек Назарбеков, Юлдуз Усмонова ва бошқа хонандаларнинг чиқиши билан давомланди. Тантана афсонавий «Ялла» гуруҳининг «Ўзбекистон Ватаним» қўшиғи билан якунланди.altaltaltaltaltalt

Айтиш жоизки, улкан мажмуа шиша ва металлдан бўлиб, хай-тек услубида қурилган ва ўзида замонавий архитектурани акс эттирган. Муз саройининг дизайни муҳаббат, бахт ва эркинлик тимсоли бўлган Хумо қуши рамзини англатади.   Мажмуадаги сайр йўлаклари Хумо қушининг қанотлари шаклида қурилган. 9 гектарлик майдонда 12 500 ўринли трансформер муз аренаси, 200 кишилик машқ аренаси, спорт музейи, тренажерный зал, фитнес-марказ, ресторан, спорт дўкони ва парковка мавжуд.

alt

Муз саройи йўлакларини машҳур рассом Бобур Исмоилов ғоя муаллифлигида яратилган паннолари безаб туради. Рассомни буюк шоир Алишер Навоийнинг «Лисон ут-тайр» («Қушлар тили») достони - Хумо қушига етти водий орқали йўл олиб борувчи рамзий еттита мазкур асарни яратишга илҳомлантирди. Рассом яратган асарга эса ўз ўринида, қурилиш бошланган даврда қуйилган тамал тоши якун ясайди. 

alt

Humo Arena кўп функционал муз саройининг 12 минг 500 ўриндан иборат асосий майдони трансформация усулида қурилган бўлиб, қисқа вақтда уни қайта жиҳозлаш, ўриндиқлар сонини ошириш ёки камайтириш мумкин. Бу хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг каби қишки спорт турлари билан бирга кураш, бокс, мини-футбол, баскетбол, волейбол, таэквондо бўйича мусоқабалар ўтказиш, шунингдек, концерт, шоу, кўргазма, конференция ва бошқа маданий тадбирлар ташкил этиш имконини беради. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 16-03-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг