ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

КАМРОН ТЎЙЧИЕВ ЎЗБЕК ШОУ-БИЗНЕСИНИ ЗАБТ ЭТМОҚЧИ

Камрон, Benoor деб номланган янги лойҳангиздан нималарни кутайлик?

Сизга айтишим мумкин бўлган ягона нарса – бу менинг ўзбек тилидаги биринчи лойиҳам ва у ўзбек шоу бизнесининг Ўрта Осиё ва МДҲ давлатларида тутган ўрнини юксалтиришга қаратилган.  


Демак, Сиз ўзбек шоу-бизнесига қадам қўйдингиз? Benoor – бу ўзбекча лойиҳангиздаги тахаллусингизми?

3 июль санасини кутинг, барчаси маълум бўлади, шундан сўнг мен сизга барчаси ҳақида катта интервьюда гапириб бераман 


Тизерга қараганда, биз 3 июль куни янги таронани тинглаб, айни вақтда видеоклипга ҳам гувоҳ бўламиз, шундайми? 

3 июлни кутинг ва ҳаммасини билиб оласиз))))



Майли. Ҳеч бўлмаса Noor Music ҳақида гапириб беринг, янги мусиқий лейблга асос соляпсизми?

Асос солдим. Noor Music – мустақил мусиқий лейбл бўлиб, жамоамиз нафақат мусиқий контент ишлаб чиқариш билан, балки уни тарқатиш, шунингдек, оммалаштириш билан ҳам шуғулланади. Шу билан бирга артист фаолияти тўлиқ ҳуқуқий қўллаб-қувватланади.  

Биз ҳозирда фаолият кўрсатаётган ўзбек эстрадаси юлдузлари ва санъаткорлар билан бир қаторда ёш, санъатга эндигина қадам қўяётган ижодкорлар билан ҳам ишлаймиз, истеъдодлар қидирамиз ва янги номлар кашф қиламиз. Лекин, энг асосийси - Noor Music мусиқаси Осиё учун янги мусиқа ва янги контент бўлади. Биз бошладик. 

Инстаграмда Noor Music саҳифасида янгиликларни кузатиб боринг. Ва 3 июль куни Benoor илк сингли премьерасини ўтказиб юборманг.
 

Камрон Тўйчиев – саунд-продюсер, диджей, қўшиқлар муаллифи. Мумбайдаги Digital Академияда ва Ҳиндистондаги биринчи рақамли Beatfactory мусиқа Академиясида профессионал таълим олган.  Hey Location, Blackhole Recordings, Moon Magic, Pacha, BunnyTiger, Hotfingers каби жаҳон лейбллари билан ҳамкорлик қилади. Joeysuki, Moonbeam, Fameache, Shadisha, SIGNS, Alex Kenji лойиҳалари устида ишлаган. Noor Music мусиқий лейбли асосчиси

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 27-06-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг