alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Клип съёмка жараёни: Муниса Ризаева - «Хафа-хафа»

Эстрадамизнинг шаддод хонандаси Муниса Ризаева доимгидек тўхтамай ижод уммонида. Янги «Хафа-хафа» деб номланган таронасини тақдим этганига кўп вақт бўлмай, хонанда 2 июнь санасида ижодий жамоаси билан унга клип олиш ишларини бошлаб юборди. 

alt

Хонанданинг айтишича мазкур клип сюжет йуналишида бўлиб, асосий урғу эр-хотин муносабатига қаратилган, клипда оилавий муҳит тасвирлаб берилади.

alt

Клипни тасвирга олиш ишлари ўз ижоди билан элга танилган ва Мунисанинг доимий ижодий ҳамкори клипмейкер Ёдгор Носиров. Оператор Жаҳонгир Ибрагимов. 

altaltalt

Таронага тўхталиб ўтадиган бўлсак, қўшик сўзлари Манго гуриҳи вакилларидан бири Ҳамдам каламига мансуб, мусиқий сайқал устида эса Жамшид Ғаффоров иш олиб борган.

Клип ғоя муаллифи Даврон Кабулов, шунингдек, у бош роль ижрочиси ҳам.

alt

Бош ролларни Муниса Ризаеванинг ўзи ва Даврон Кабуловлар ижро этишмокда.

Клипдаги образларни яратишда Лидия Андре иш олиб борди. Айтиш жоизки, съёмка ишлари тунгача давом этди. 


Муниса Ризаева:

«Мен доим ўзгача тарзда ижод қилишга ҳаракат қиламан, чунки мухлисларим ўзгача Мунисани кўриб ўрганишган. Шунинг учун ҳозир тўхтамай янги ижод ишларини тайёрламоқдамиз. Янги қўшиқ, клиплар ва октябрь ойларига концерт дастуримни режалаштирмоқдаман».

Демак, ўзгача йўналишда ижод қиладиган хонандадан тез кунда янги клипни кутиб қоламиз.

altaltalt

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Муниса Ризаева мухлисларига «Қоп-қора» қўшиғи ва Райҳон билан куйлаган «Бор ёки йўқ» дуэтига суратга олинган клипларни тақдим этган эди. Мазкур клипларнинг съёмка жараёнлари билан сайтимизда танишинг. «Қоп-қора» клипини суратга олиш жараёни. «Бор ёки йўқ» клипининг съёмка жараёни. 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-06-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг