alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Лола ва DJ Piligrim ҳаммани ҳайратга солишда давом этмоқда

Лола ва DJ Piligrim.дек икки ёрқин юлдузни тилга олар эканмиз, кўпчилигимизнинг ёдимизга бу икки ижодкор томонидан тақдим этилган ҳамкорликдаги "Юлдуз" клипи тушади. Бу видеоклип оддий бўлмай, унда икки юлдуз томонидан автомобилда хавфсизлик камаридан фойдаланишга чорлов ғояси илгари сурилган эди. 

Эндиликда эстрадамизнинг бу икки ёрқин юлдузи яна бир бор биргаликда янги лойиҳага қўл уришди. Улар барчани қаровсиз қолган жониворларни ҳимоя қилишга чорлашмоқда. Лойиҳани қўллаб-қувватлаш мақсадида эса, Лола ва DJ Piligrim қаровсиз қолган уй ҳайвонларига ғамхўрлик қилишга чорловчи фотосессиясида ҳам суратга тушишди. Фотолар ўз ўрнида янги йил тақвимларида фойдаланилади. 
 
alt
alt
 
Лола ва DJ Piligrim юқорида кўтарган ҳар икки мавзу ҳам ҳақиқатда эътиборга лойиқ, Биринчи мавзу инсонларни ўз ҳаётларига бефарқ бўлмасликларига ва доимо хавфсизлик камаридан фойдаланишга ундаса, иккинчи кўтарилган мавзу биз инсонларни атрофимиздаги жониворларга бефарқ бўлмаслигимизга, уларга ҳам биз инсонларнинг меҳр-муҳаббатимиз, ёрдамимиз ва ғамхўрлигимиз кераклигига эътиборни қаратишга чорлайди. 
 
alt
alt
 
Ўйлаймизки, Лола ва DJ Piligrim қўл урган бу ҳайрли ишлари ўз самарасини беради. 

 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 20-11-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг