ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Лола янги лойиҳа устида иш бошлади

803
0

Хонанда берган маълумотга кўра, янги лойиҳа Миллий Олимпия Қўмитаси таклифига биноан, параолимпиячиларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшиқ ва клип бўлиши кутилмоқда. Қўшиқ Лоланинг ўзи ва «Беном» гуруҳи вакиллари томонидан ижро этилган. Лола ижтимоий тармоқларда клип суратга олиш жараёнидан видео лавҳалар жойлаб бормоқда. Улардан маълумки, клипда бош роллардан бирини актриса Раъно Шодиева ижро этмоқда. Режиссёрлик вазифасини Лола ўз зиммасига олган бўлса, операторлик иши Рустам Муродовга юклатилган. Тез кунда мазкур лойиҳа ҳақида батафсил маълумот берамиз.

Сарвар Азимов:

«Бу параолимпиячиларни қўллаб-қуватлашга қаратилган жуда катта лойиҳа. Лола бизни бу лойиҳага таклиф қилганидан жуда хурсандмиз. Қўшиқнинг матни ва мусиқаси бизга тегишли ва Лола билан дуэт тарзида куйладик. Умид қиламиз-ки, мазкур тарона параолимпиячиларимизга далда бўлиб, ғалаба сари етаклайди».

alt

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-08-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг