00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Лола Йўлдошеванинг концерт кунлари маълум бўлди
Ўзбек эстрадасининг латофатли хонандаси Лола Йўлдошеванинг жорий йилдаги концерт дастури кунлари аниқ бўлди. Бу ҳақда хонанданинг ижодий жамоаси бизга хабар берди.
Концерт дастури 21,22 ва 23 ноябрь кунлари Истиқлол санъат саройида мухлислар ҳукмига тақдим этилади. Дастурдан 25та қўшиқ жой олган бўлиб, улар орасида тингловчиларга яхши таниш хитларнинг янгича талқини билан бир қаторда янги қўшиқлар ҳам янграйди.

Хонанда ва унинг ижодий жамоаси концерт дастури ёрқин декорацияларга, ажойиб шоу ва хореографияга, ҳамда кутилмаган кўпгина совғаларга бой бўлишини ваъда қилишмоқда.
Демак, хонанда ва унинг ижодий жамоасидан ёрқин шоуни кутиб қоламиз.
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
16-09-2016





ИЗОҲЛАР 0