00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Мамазоитовадан тез кунда янги клип
Ўзбекистон Халқ артисти Гулсанам Мамазоитова ўз мухлисларини янги ижод иши билан шод этиш мақсадида ижодий гуруҳи билан янги клип тасвирга олдирди.

Клип «Алдама мени» номли таронага Раиф Набиев режиссёрлигида тасвирга олинди. Клипда хонандани буткул ўзгача кўринишда намоён бўлганлигини кўриш мумкин бўлади.

Мазкур видеомаҳсулот учун миллий руҳдаги бетакрор декорация яратилган. Бунинг учун ўзбегимнинг гўзал матоларидан фойдаланилган.
.jpg)
Қўшиқ сўзи Нодиржон Азимов қаламига мансуб, мусиқаси Иқбол Мухаммаджонга тегишли. Мусиқий сайқал устида Тимур Рахмонов иш олиб борган.

Демак, тез кунда хонандадан янги ижод ишини кутиб қоламиз.
.jpg)
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
30-05-2016





ИЗОҲЛАР 0