«Мавсум хитлари» тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Тақдирлаш маросими «Ниҳол» мукофоти совриндори Ирода Исмоилова бошчилигидаги «Тавойиз» рақс дастасининг чиқиши билан бошланди.
Дастурни Ойхон Ифорзода, Шахзода Муҳаммедова, Амирхон Умаров ҳамда Рустамбек Худайбергановлар олиб боришди.

Биринчи мавсум хити дея эътироф этилган тарона Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Алишер Файзнинг «Камми» деб номланган таронасига насиб этди. Унга мукофотни Ботир Эргашев топширди.

Муниса Ризаеванинг «Хафа-хафа» деб номланган таронаси ҳам мавсум хити дея эътироф қилинди. Мукофотни унинг устози Равшан Номозов тақдим этди.

Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитованинг «Кел» деб номланган таронаси учун мукофотни Абдурашид Йўлдошев топширди.

Шохруҳхон «Дада» деб номланган таронаси учун мавсум хити мукофоти билан тақдирланди.
Шаҳзода «Ёмғир» таронаси учун


Шоҳзамон исмли ёш хонанда ўз қўшиғи билан маросим меҳмони бўлди.
Дастурнинг яна бир ҳақиқий хит таронаси «Уммон» гуруҳининг «Сен меники эмассан» деб номланган таронаси бўлди. Уларга мукофотни латофатли актриса Зарина Низомиддинова топширди.

Шу ўринда Зарина, Уммончиларнинг «Қандай унутдинг» деб номланган таронасига мухлис эканлигини ҳам маълум қилди.

Маросимда Каниза «Малина» қўшиғи билан меҳмон бўлди.
Райҳон «Ҳабиби» таронаси билан маросим совриндори бўлди.

Жаноб Расулнинг «Ёмонсан» қўшиғи мавсум хити деб топилди.
Сардор Раҳимхон «Онам» таронаси билан Мавсум хитларининг навбатдаги совриндори бўлди. Унга мукофотни Ниҳол мукофоти совриндори Ирода Исмоилова топширди.

Шаҳзод Муродов меҳмон бўлиб «Ўша-ўша»ни куйлади.
Қиличбек Мадалиев «Ўзбек эмас» деб номланган таронаси билан барчани йиғлатди. Унга мукофотни Ситора Фармонова топширди.

Концертда Тоҳир Усмонов меҳмон бўлди.
Зиёда «Жим-жим» деган таронаси билан мавсум хитлари мукофотини қўлга киритди. Унга мукофотни Йигитали Мамажонов топширди.


Бу оқшом «Мавсум хитлари»нинг бир ёшлик байрами экан. Шу муносабат билан «Тавойиз» рақс дастаси махсус рақс билан чиқиш қилди.
Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Кўнгил» номли таронаси «Мавсум хитлари» маросимининг энг сўнгги тақдирланган қўшиғи бўлди. Юлдуз Усмоновага мукофотни шоира Фарида Афрўз топширди.

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг «Халқ билан бўл» деб номланган таронаси дастурнинг финал қўшиғи бўлди.






ИЗОҲЛАР 0