alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Майда шаҳримиз ҳақидаги мюзикл премьераси бўлиб ўтади

Пойтахтимизда 2016 йилнинг 13-14 май кунлари «Истиқлол» санъат саройида «Қор маликаси» номли биринчи оилавий мюзиклнинг ижодкорлари томонидан яратилаётган янги «Менинг Тошкентим» мюзиклининг премьераси бўлиб ўтади. 

Мюзикл сюжетига бир маҳалланинг ҳаёти, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи одамларнинг ички кечинмалари, муҳаббати, оилавий муносабатлари ва улар ҳаётининг бошқа ёрқин тарафлари асос қилиб олинган. 

«Менинг Тошкентим» бу - янги турдаги саҳна кўриниши бўлиб, жонли ижро имкониятларини, ёрқин декорациялар, актёрлик маҳорати ва муаллифлик ёндошувини тарғиб этишга қаратилган.
Ташкилотчилар «Менинг Тошкентим»  шаҳримизнинг «ташриф қоғози» бўлиб қолишига ва кўп йилларга муҳлислар қалбида ўрин эгаллашига умид қилишмоқда. 

alt

Саҳналаштирувчи режиссёр вазифаси, 2012 йил «M&TVA-2012» маросимида «Йил кашфиёти» номинациясида ғолиб бўлган ва «Қор маликаси» оилавий мюзиклини саҳналаштиришда ўзининг ёрқин тарафларини намоён этган ака-ука Хасан ва Хусан Солиховлар зиммасига юклатилган. Шу билан бир қаторда Хасан Солихов бошловчи ролини ҳам ижро этади. Мюзикл мусиқаси бастакор Адҳам Абдураимов томонидан яратилмоқда. «Аладдин» эстрада студиясининг асосчиси ва бадиий раҳбари Рустам Ҳамроқулов эса ушбу лойиҳанинг вокал буйича раҳбари сифатида иштирок этмоқда.

alt

Бош ролларни ижро этиш учун таниқли эстрада хонандалари, кино ва театр актёрлари таклиф этилган. Улар қаторида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фотима Режаметова, Мухаммадисо Абдулхаиров, Адиз Ражабов, Асал Шодиева, Шарқ гуруҳи вакиллари, хонанда Шадиша ва бошқаларни кўриш мумкин.

Шуни айтиш жоизки ижодий жамао томонидан мазкур мюзиклга ёшлар ўртасида кастинг ўтказилди ва ўтказилган кастинг асосида танлаб олинган истеъдодли ёш ижрочилар саҳнада ўз маҳоратларини намойиш этадилар.

Намойиш бир вақтнинг ўзида ўзбек ва рус тилларида тақдим этилиб, пойтахтимизнинг барча аҳолиси учун томошадан завқ олиш имкониятини яратади. 


Саҳналаштирувчи режиссёр Хусан Солихов ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

«Мюзиклнинг барча иштирокчиларини ўз она шаҳрига ва асосийси ўз халқига нисбатан бўлган муҳаббат бирлаштирган. Биз ушбу тадбир орқали ҳар бир маҳалланинг чиройи, аҳолиси ва улар ҳаётини тасвирлаб бермоқчимиз. Замонавий усулда аранжировка қилинган ретро қўшиқларнинг жонли ижроси, беқиёс хореография, ёрқин сценография ва бетакрор либослар бизнинг шаҳримизнинг ранг-баранглигини ва жозибадорлигини очиб бера олади, деб умид қиламиз».

 

Тадбирга чипталарни «Истиқлол» санъат саройи кассаларидан, ҳамда UZCARD ва Click электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда сотиб олиш мумкин.

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамларга мурожаат этишингиз мумкин: 

1698787 2338787

Демак, азизлар ижодкорлардан тақдим этилаётган «Менинг Тошкентим» мюзиклини ўтказиб юборманг, ахир бу гўзал шаҳримиз ҳақида яратилаётган илк бу каби лойиҳадир. 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-04-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг