00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу
Муниса Ризаевадан янги тарона - «Ватан»
Ўзбек эстрадаси вакиллари осмони мусаффо юртимиз Ўзбекистон ҳақидаги тароналарни мухлислар ҳукмига тақдим этиб келмоқдалар. Яқин орада хонандалар Шаҳзода, Канизалар «Ўзбегим» номли ватанпарварлик руҳидаги тароналарини тақдим этган эдилар.
Эндиликда эса ёрқин хонандалардан бири Муниса Ризаева ҳам ўзининг «Ватан» номли юртимизни мадҳ этувчи қўшиғини 11 апрел куни пойтахтимиз радиотўлқинлари орқали ҳавола этди. Мазкур тарона Сафар Оллоёр сўзи, Иқбол Мухаммад мусиқаси билан ижро этилган. Мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган.
Хонанда мазкур «Ватан» қўшиғини илк 2015 йилдаги яккахон концерт дастурида ижро этган эди. Ҳар бир таронасини юракдан айтадиган Муниса Ризаева, ушбу қўшиқни ҳам қалбдан, жўшиб ижро этган.
www.youtube.com тизимида кўриш
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
12-04-2016





ИЗОҲЛАР 0