ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Muzzday: Сайилгоҳдаги музқаймоқ фестивали

104
0

Muzzday фестивалида ҳордиқ, ширинликлар, ичимликлар, музқаймоқлар, диско ва ўйинлар зонаси каби бир нечта зоналар ташкил этилганди.
Фестиваль меҳмонлари турли ўйинлар, флешмоблар ва интерфаол ўйинларда иштирок этиш имконига эга бўлдилар.

altaltalt

Энг узун музқаймоқлар йўлкаси энг кўп меҳмонларни ўзига жалб этган ҳудуд бўлди. Фестивалда маҳаллий брендлар билан бир қаторда таниқли дунё маркаларининг франшизалари ҳам қатнашдилар. Бу ерда италянча музқаймоқдан тортиб, одатда Истанбул кўчаларида томоша қилиш мумкин бўлган, турли кўзбўямачилик билан тақдим этиладиган машҳур турк музқаймоқларигача намойиш этилди.

alt

Болалар учун ҳам махсус ўйин ҳудудлари, шунингдек, маҳорат дарслари ва танловлар ташкил этилди.

alt

Зоналардан бирида «Книжная полка» дўкони томонида эртак қаҳрамонлари жўрлигида баланд овозда ўқиш тадбири ўтказилди. Шунингдек, китобсеварлар учун бепул кутубхона ташкил этилди.

alt

Сайилгоҳ марказида ўрнатилган саҳнада Райҳон, Жаҳонгир Позилжонов, Жасур Умиров, Зиёда, Нилуфар Усмонова каби таниқли эстрада юлдузлари ва пойтахт диджейлари иштирокидаги концерт дастурлари бўлиб ўтди.

altaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-08-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг