alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Нилуфар Усмоновадан альбом тақдимоти

Хонандани қўллаб-қувватлаш учун келганлар Нилуфар Усмонованинг ширали овозини тинглаб, янги қўшиқлари ва севимли тароналаридан баҳраманд бўлдилар.

alt
Тақдимот маросимини Нилуфар Усмонова «Бу бизнинг ҳаёт» таронаси билан бошлаб берди. Ҳар бир қўшиқ аввалида хонанда ва бошловчи таронага оид маълумотлар билан бўлишиб бордилар.
altalt
Тақдимотда иккинчи бўлиб жаранг сочган «Бегим» номли тарона илк маротаба тақдим этилди ва мухлисларнинг олқишларига қараганда, ҳаммага бирдек манзур бўлди.altalt
Альбомнинг бош таронаси «Асрайди» ижро этилишидан аввал марҳум санъаткор Шуҳрат Нуралиев хотирланди ва кўпчилик билан бирга Нилуфар Усмонова ҳам  кўз ёшларини тутиб тура олмади. Яқин дўсти ва қадрдонини ёдга оларкан, хонанда уни ҳар доим табассум билан ёдга олишини, лекин бугун ўзини тутиб тура олмаганини баён этди.
alt
Шу ерда бир маълумотни келтириб ўтмоқчимиз, маълум бўлишича мазкур альбомдан жой олган қўшиқларнинг деярли тўқсон фоизи марҳум Шуҳрат Нуралиев қаламига мансуб экан.
alt
Кеча давомида нафақат томошабинларни, балки кеча сабабчиси бўлмиш Нилуфар Усмоновани ҳам сюрприз кутиб турган экан. Залга хонанданинг волидаси, ўзбек шоу-бизнесининг примадоннаси кириб келишини ҳеч ким кутмаган экан. Бу ҳодиса катта олқишларга сабаб бўлди. Нилуфар Усмонова эса кутилмаган совғадан боши осмонга етганини яширмади.
alt
Маросимга ташриф буюрганлар альбомдан жой олган тароналар билан бир қаторда она-бола санъаткорларнинг дуэти бўлмиш  «Таралли далли»дан ҳам баҳраманд бўлишди. Устоз санъаткор қизи Нилуфар билан бир қаторда тақдимотга ташриф буюрган барча ёш санъаткорларга ўзининг қимматли маслаҳатларини бериб ўтди.   
alt
Тантанада жаранг сочган яна бир дуэт тарона хонанданинг яқин дугонаси ва ҳамкасби Шаҳзода билан биргаликда куйланган «Майда-майда» таронаси бўлди.
alt
Нилуфар Усмонованинг ҳамкасблари ҳам саҳнага чиқиб, унинг тароналарини куйлаб, кечага ўзгача кайфият бағишладилар. 
alt
Хонандани бу муҳим кун билан табриклаб, уни қўллаб-қувватлаш учун дугоналари ва ҳамкасблари Шаҳзода Матчонова, хонанда Шаҳзода, Зиёда, Нигора, Дилсўз, Халимахоним, Шахло, Райҳон Уласенова, Ойхон Ифорзода, Улуғбек Раҳматуллаев ва бошқалар ташриф буюрдилар.
altalt
alt
alt
alt
Тақдимотда Нилуфар Усмонованинг оила аъзолари, яқин дўстлари, касбдошлари, ашаддий мухлислари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Маросимни бошловчи Отабек Тожибоев олиб борди.  alt
alt
altalt

 

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 12-02-2020

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг