alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Нилуфар Усмонованинг мусиқий альбом тақдимотидан

Ўзбегимнинг эрка қизи хонанда Нилуфар Усмонова куни кеча мухлисларига янги альбом тақдимотини ўтказди. Тақдимот сўнгги вақтдаги анъанага кўра “DISCOVERY” медиа дўконида бўлиб ўтди. Хонанданинг бундан аввалги альбоми 3 йил олдин тақдим этилганини инобатга олсак, унинг ашаддий мухлислари учун бу ҳақиқий туҳфа бўлди.
Тақдимотга хонанданинг яқин мухлислари ташриф буюриб, учрашув дўстона ва самимий муҳитда ўтказилди.
Хонанда альбомдан ўрин олган қўшиқлар, унинг устида ишлаган ижодкорлар, келгуси режалар ва мухлисларга тайёрлаб қўйган янги туҳфаларга тўхталиб ўтдилар. Маълум бўлишача, “Дунё” альбомидаги кўпгина тароналар шоира ва бастакор Шаҳноз билан яратилган. Нилуфар Усмонова ушбу альбомдаги қалбига яқин ва севимли қўшиғи “Дона-дона” таронаси эканлигини ҳам айтиб ўтди.
“Дунё” альбоми учун махсус фотосессия истеъдодли фотосуратчи Равшания томонидан амалга оширилган. Азизлар эндиликда сиз Нилуфар Усмонованинг мусиқий альбомини пойтахтмизда жойлашган “DISCOVERY” медиа дўконларида ҳарид қилишингиз мумкин.
Эътиборингизда тақдимотдан фотосуратлар. 
 
alt
alt
alt
alt
alt
alt
altalt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt
alt



 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 05-08-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг