ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Отабек Муталхўжаевдан оригинал қўшиқ

1880
0
Ҳушовоз хонанда Отабек Муталхўжаев океан орти сафарида бўлди. Сафардан қайтган хонанда, ҳозирда ижод уммонига шўнғиган. У, янги “Шоколадим мани” деб номланган қўшиқ ижро этди. Албатта сизни қўшиқнинг номи бир оз ажаблантириши мумкин, аммо бунинг сабаби бор. Сабаб шуки, Отабек Муталхўжаев жуда ҳам шоколад-ширинликларни хуш кўради. Шунинг учун ҳам янги таронасига шу номни танлаган.
 
altalt

Севимли ширинлик ҳақидаги тарона сўзи Нодир Азимовга тегишли. Мусиқий сайқал Жасур Бадалбаев томонидан амалга оширилган. Шуни ҳам айтиш жоизки, айни дамда мазкур таронанинг клипини суратга олиш ишларига тайёргарликлар бошланган.

alt

Оригинал мавзудаги қўшиқнинг клипи ҳам ноанъанавий кўриниш ва талқинда бўлиши режалаштирилган.
Шунингдек, хонанда томонидан клипда суратга тушишни истаган, актёрлик қобилияти бўлган йигит ва қизлар ўртасида кастинг ҳам эълон қилди. Кастинг “Ўзбекфильм” да жойлашган “Шайдо-синема” студиясида ўтказилади. 
Демак, тез орада хонандадан янги ижод маҳсули.  

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-10-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг