alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Отабек Муталхўжаевдан "Соғлом бола" клип премьераси

Ёқимли овоз соҳиби Отабек Муталхўжаев "Соғлом бола йили"га муносиб, "Соғлом бола" таронасини ижро этди ва айнан шу қўшиққа клип ҳам суратга туширилди. Бугун клип мухлислар ҳукмига ҳавола этилмоқда. Клип сюжетига муқаддас ҳисобланган бахтли оила ва ҳар бир инсоннинг ҳаёт мазмуни бўлган болакайнинг кичик давридан то улғайгунга қадар бўлган ҳаёт даврлари асос қилиб олинди. Дилмурод Турдибоев режиссерлигида суратга олинган клипда, кино актерлари Умид Искандаров ва Наргиза Салмоноваларни кўриш мумкин бўлади. Тарона “Тантана” болалар вокал ва рақс жамоаси билан биргаликда ижро этилган бўлиб, клипда ҳам болажонлар жамоасини кўришингиз мумкин бўлади.

Демак, эътиборингизда "Соғлом бола" клипи. Азизлар меҳрга тўла клипни томоша қилинг ва завқ олинг. 
 





 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 02-05-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг