alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«Ўзбегим аёли»: муносиблар тақдирландилар

«Миллий» телеканали томонидан ташкиллаштирилган «Ўзбегим аёли» миллий мукофотининг тантанали тақдимотида адабиёт, санъат, фан, маданият, бадиий ижод ва бошқа сохаларда самарали меҳнат қилиб келаётган, турмуш тарзи, ҳаётий қарашлари ва фидокорлиги билан бошқаларга ибрат бўла оладиган мунис аёллар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

altaltaltalt

Тадбирда 17 нафар аёл турли номинациялар бўйича тақдирланди. Ҳар бир ғолибга мукофото топширилишидан аввал катта экранда қаҳрамонга бағишланган видеоролик намойиш этилди. 

alt

Илк мукофот соҳибаси «Toshkent City» қурилишида кран машинисти бўлиб фаолит юритаётган Наргиза Арслонова бўлиб, «Энг жасоратли аёл» номинациясида ғолиб бўлди. Мукофотни эса Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова топширди.

alt

«Иродали аёл» номинациясида альпинист аёл, Ўзбекистон чемпиони Ирода Рапикова мукофотга лойиқ деб топилди. Мукофотни Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазоитова топширди.

alt

«Қобилиятли аёл» деб тан олинган Раъно Бобобекова «Ўзбекистон ҳаво йўллари» АЖ стюардесса бўлиб хизмат қилади. Бу ғолиб совринни Рашид Холиқов қўлларидан қабул қилиб олди.

altalt

«Саботли аёл»Латофат Рўзиева, Жиззах олий харбий авиация билим юрти ходими, оддий аскар бўлиб, мукофот устоз санъаткор Матёқуб Матчонов томонида тақдим этилди.

alt

«Довюрак аёл» номинациясида ғолиб деб топилган аёл Зулхумор Алиева, ФВВ ходими, аёллар учун ноёб касблардан бири қутқарувчиликни танлаган. Унга мукофот мафтункор хонанда Шахзода томонидан топширилди.

alt

«Фидойи аёл» - Зоя Избосарова, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Қўнғирот минтақавий темир йўл узели» унунитар корхонасида катта нарядчик. Мукофтони Зиёд Эшонхўжаев топширди.

alt

«Бардошли аёл» - Хушвақт Жўраева, Бухоро вилоятилик касаначи аёл бўлиб, ўз мукоотини Фарҳод Саидовдан қабцл қилиб олди.

alt

«Оилапарвар аёл» - Зиёда Гадоева, тадбиркор, 30 йилдан буён асаларичилик билан шуғулланади. Қаҳрамонга мукофотни Шоҳруҳхон топширди.

alt

«Шижоатли аёл» - Гулистон Жовлиева, фермер, 20 йилдан бери қишлоқ хўжалиги соҳасида трактор ва комбайн ҳайдайди.
«Курашувчан аёл» - Дилфуза Мусаева, Хоразм вилояти перинатал марказининг асоратли ҳомиладорлар бўлими мудири.
«Матонатли аёл» - Вазира Шокирова, тадбиркор, бундан 21 йил олдин онкологик хасталикка чалинган. Шифокорлар унга оғир ташхис қўйиб, яшашига умид кам эканлигини айтган. 20 йилдан бери касалликни енгиб келмоқда.
«Ғамхўр аёл» - Райҳон Рустамова, педагогика фанлари номзоди, халқ таълими аълочиси, сурдопедагог.

alt

«Меҳрибон аёл» - Муҳаррам Маҳмудова, Фарғона вилоятидаги «Мурувват» ногирон болалар интернат уйи санитар энагаси. 
«Қатъиятли аёл» - Розия Эргашева, енгил атлетиканинг найза улоқтириш спорт тури бўйича 7 карра Ўзбекистон чемпиони, Параосиё ўйинлари ғолиби.
«Зеҳнли аёл» - Зарифа Эшмирзаева, олима, «Олтин мерос» хайрия жамоат фонди раҳбари, 600 дан ортиқ илмий мақола ва адабиётлар муаллифи.
«Бағрикенг аёл» номинациясида ғолиблик 60 нафар болани асраб олган Мунаввар Пардаевага насиб этди.
«Энг ёши улуғ онахон» - Ҳувайдо Умарова, Фарғона вилоятидан, 124 ёш. Мукофот қаҳрамонимизнинг кенжа қизига топширилди.

altaltalt

Кеча сўнгида олима аёл Зарифа Эшмирзаевага 50 миллион сўмлик чек ва саратон касалини енгиб, бу касаллик ҳукм эмаслигини исботлаган матонатли аёл Вазира Шокирвага Спарк автомобилиннг калити топширилди. Лекин бу ҳаммаси эмас, бу аёл касалликни енгиб ўтгач, Ҳаж сафарига боришни орзу қилган экан, «Миллий» телеканали томонидан ушбу сафарнинг барча ҳаражатлари қопланадиган бўлди.

 

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-03-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг