alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Ўзбек шоу-бизнесида нима гаплар?

Ҳозирги кунда ўзбек шоу-бизнеси вакиллари нима билан банд? Шу кеча-кундузда юлдузларимиз ҳаёти ва ижодида қандай янгиликлар?  Барчаси ҳақида бир четдан. 

 

Отабек Муталхўжаев бўйдоқлар сафини тарк этди

alt

14 феврал куни кўпчилик мухлисларнинг севимли хонандаси Отабек Муталхўжаевнинг никоҳ тўйи бўлиб ўтди. Висол оқшоми пойтахтимизнинг Versal ресторанида ўтказилди. Жамиятимиз яна битта бахтли оилага кўпайди десак муболаға бўлмайди. Бўйдоқлик билан ҳайрлашган ва муқаддас оила ришталари билан ҳаётини боғлаган хонандага суюкли ёрлари билан бахтли бўлишларига тилакдошмиз. 

 

Ойхон Ифорзада ва Нодиршох (Шох Алимович)лар энди бир оила

altalt

Шу куни, яъни 14 февралда яна бир жуфтлик севги ришталарини қонунийлаштиришди. Бошловчилар Нодиршох (Шох Алимович) ва Ойхон Ифорзода ўз яқинлари даврасида ФҲДЁ (ЗАГС) қонуний рўйхатидан ўтишди. Бу ҳақда Ойхон ўзининг инстаграм саҳифасида расм ва изоҳ орқали маълум қилган. Шунингдек, бу хабар билан Шарқ гуруҳи вакиллари ҳам инстаграмдаги саҳифаларида табриклар орқали маълум қилишган. Бу икки ёшга ҳам улкан бахт ва чексиз муҳаббатни тилаб қоламиз.

 

Сардор Рахимдан "Омон-омон" қўшиғи энди клипи билан

altalt

Ўзбекистонда Хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхоннинг “Омон-омон” қўшиғи мухлислар орасида оммалашишга улгурди. Бир муҳаббат қиссаси дея эътироф этилган ушбу таронага клип ҳам тайёр ҳолга келган ва уни бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Дилсўздан тез орада янги қўшиқ

alt

Яқиндагина  “Айтгин” деб номланган қўшиғини ва унга ишланган клипни мухлислари ҳукмига ҳавола этган хонанда Дилсўзнинг ўзи ҳабар беришича, репертуарида янги қўшиқлар жуда кўп. Шу кунларда эса хонанда “Уйланасизми йўқми?” номли ҳазиломуз қўшиғи устида иш олиб бормоқда ва тез кунда мухлислари ҳукмига ҳавола этади. 

 

Режиссёр Жаҳонгир Ахмедовдан тез кунда янги фильм

alt

Кўпгина фильмлари орқали ўзбек томошабинларига яхши таниш режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов киношинавандалар ҳукмига “Мажнун” номли янги картинасини тез кунларда тақдим этиш арафасида.  Фильм сценарий муаллифи ва режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов, Оператор Жаҳонгир Ибрагимов (@yoxan7), бастакор ва овоз режиссёри Дониёр Агзамов. Бош ролларда Улуғбек Қодиров, Асал Шдиева, Элёр Маҳкамов, Асқар Хикматов, Раъно Шодиева, Муҳаммадисо Абдулхаиров ва бошқалар. Демак, тез кунда янги фильм.

 

Бетакрор Райҳоннинг концертига тайёргарлик авжида

alt

Эстарадамизнинг беқиёс хонандаси, мухлисларига доим ҳақиқий шоу концерт дастурини тақдим этадиган Райҳон, 23 февралдан 27 февралгача бўлиб ўтадиган бу йилги концерт дастурига ўзининг ижодий жамаоси билан қизғин тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Унинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида суратлар орқали мунтазам равишда бу ҳақда хабарлар қолдирмоқда. Бу йил ҳам бетакрор хонандадан, бетакрор шоу тақдим этилиши шубҳасиздир.

 

Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерт диски энди сотувда

alt

Ҳушовоз хонанда Улуғбек Раҳматуллаевнинг 2015 йилда бўлиб ўтган "Ёшлик қайтмайди" номли концерт дастурини мухлислар энди DVD дискларда ҳарид қилиб кўришлари мумкин. Шунингдек, яқинда хонанда мухлислари ҳукмига янги фотожамланмасини тақдим этган эди. Хонандадан тақдим этилган фотожамланмани бу ерда кўришингиз мумкин.

 

Муниса Ризаевадан янги клип ва "Monis Boutique" эксклюзив либослар дўкони

alt

Ёрқин, кундан-кунга гўзаллашиб бораётган хонанда Муниса Ризаева "Ман боп" таронасига ишланган клипни мухлислари ҳукмига ҳавола этди. Клипни бу ерда томоша қилинг. Шунингдек, хонанда "Monis Boutique" эксклюзив либослар дўконини очди. Бу ҳақда хонанданинг ўзи инстаграмдаги саҳифасида дўконнинг расмий саҳифасига обуна бўлишга таклиф этиб, ёзиб қолдирган. 

 

Фото: www.instagram.com

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 15-02-2016

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг