alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Озодбек Назарбеков: “Ардоғимдасиз” концерти

"Истиқлол" санъат саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Халқ артисти ва ўзбек элининг энг севимли санъаткори Озодбек Назарбековнинг “Ардоғимдасиз” деб номланган навбатдаги яккахон концерт дастури кунлари бошланди.
 
alt
 
Таҳририятимиз ушбу концерт дастурининг илк кунига ташриф буюриб, қуйида шу кундан фоторепортажни сиз азизларнинг эътиборингизга ҳавола этмоқда. 
 
alt
 
Ҳеч биримизга сир эмаски хонанданинг барча ашаддий ва вафодор мухлислари ҳар йили унинг концерт дастурини бошланишини интизорлик ва сабрсизлик билан кутадилар. 
 
alt
 
Концерт давомида хонанда ва унинг созандалари ҳам бу йилги концерт дастурига доимгидек катта маъсулият билан тайёргарлик кўрганликларини гувоҳи бўлдик.
 
alt
 
Катта эътибор саҳнадаги чироқлар “ўйинига” ва декорацияга қаратилган бўлиб, дастур давомида ҳар бир қўшиққа мос руҳиятда экрандаги кадрлар кетма-кетлиги ўзгариб борарди. Улардаги намойиш этилаётган кадрлар эса қўшиқ билан уйғунлашган ҳолда мухлисларни қўшиқ оғушига чорларди. 
 
alt
 
Бутун концерт давомида Озодбек Назарбеков ўзининг қадрдон мухлислари билан саҳнада туриб мулоқат қилишни, дилдаги сўзларини, ҳаяжонларини айтиб туришни ҳам унутмадилар. 
 
alt
 
Хонанда ҳамма қўшиқларни жонли ва юракдан чиқариб ижро этдилар. Ҳар бир тарона мухлис қалбидан жой олиши учун жон куйдириб, бутун вужуд билан куйланиши катта аҳамиятга эга. Озодбек Назарбеков айнан мана шундай санъаткорлардан бири десак, муболаға бўлмайди. 
 
alt
alt
altalt

Ушбу кун ташриф буюрган ҳар бир мухлис гўзал, таъсирли, ўйлантирадиган, йиғлатадиган ва албатта рақсга чорловчи шўх қўшиқлардан, ҳамда созандаларнинг маҳоратли ижросидан, раққосаларнинг жозибали ҳиромларидан баҳраманд бўлдилар.
 
alt
alt
 
Хонанда ҳар бир концерт дастурида ўз устозларини ёдга олиб уларга миннатдорчилик билдиришлари ҳеч кимга сир эмас. Бу йилги концерт ҳам бундан мустасно бўлгани йўқ. Мархум санъаткор Муҳриддин Ҳоликов репертуаридан ўрин олган ''Ёдимда қол'' номли композицияни устоз созанда Искандар Муродов ижросидаги саксафон оҳанглари остида куйлар экан, қўшиқ сўнггида устози Муҳриддин Ҳолиқовга, Искандар Муродов ва Шамсиддин Ҳолмуродовларга алоҳида миннатдорчилик билдириб, барча олқишлар улар шарафига эканлигини ҳам айтиб ўтдилар. 
 
alt
alt

Хонанда мухлислар талаб-истагидан келиб чиққан ҳолда концертдаги ҳар бир деталга, ҳатто ўзининг концерт либосларига катта эътибор билан ёндашган бўлиб, устидаги костюмларини алмаштиришни ҳам унутмадилар.
 
alt

Хонанданинг бу йилги концерт либослари устида пойтахтимизнинг энг машҳур ва ҳозирги кундаги энг талабгир дизайнерларидан бири Дилдора Қосимова ишлаган. 
 
alt

Хонанда саҳнани тарк этган вақт эса, мухлислар зерикиб қолмасликлари учун кулгу устаси Аваз Оҳун ҳазиллари билан уларни кулдиришни ўз зиммасига олди. Албатта саҳнада янграган барча ҳазиллар Озодбек Назарбеков шарафига айтилди. 
 
alt
 
Шунингдек, мухлислар қаторида ўтирган опера санъат устаси Женизбек Ниязов шу куни Озодбек Назарбековнинг таклифи ва илтимосларига кўра саҳнага чиқиб, бир парча ария ижро этиб бердилар. 
 
alt
alt
altalt
 
Концерт давомида талабларга биноан  репертуардан бир оз чикиниш қилиниб, мухлислар севган ва тинглашни исташган қўшиқлар ҳам ижро этилди. 
 
alt
 
Концернинг илк кунида иштирок этиб, Озодбек Назарбековнинг концерт дастурига ташриф буюрган ҳар бир мухлис ҳақиқатда ҳам маънавий озуқа олишини ҳеч бир шубҳасиз айта оламиз.
 
alt
alt
 
Хонанда, концерт сўнггида жонли ижро сабабли бу йилги концерт дастурининг ҳар куни ўзгача тарзда ўтишини ва мухлислар талаб-истакларига биноан репертуардаги қўшиқлар ўзгариб туришини таъкидладилар. 

alt
 
Шунданг сўнг эса, вақт гуллар олишга етиб келди! Гуллар оқими тўхтамасди...
 
alt
 
Шуни ҳам айтиб ўтиш жоизки, концерт дастурининг яна 17 куни олдинда бўлса-да залда бирон-бир бўш ўриндиқ йўқ эди...
Биз ўз ўрнида концертнинг ҳар бир куни шу тарзда ўтишини тилаб, хонандага доимо омад ёр бўлишини тилаб қоламиз. 
Концерт кунлари олдинда. Дилга ҳақиқий ором бағишловчи концерт дастурига ташриф буюриш имконини бой берманг азизлар. 

Концертдан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 09-04-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг