alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Озодбек Назарбековнинг концерт дастуридан махсус репортаж!



5 апрел куни "Истиқлол" санъат саройида Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг 21 апрелгача давом этадиган "Тақдиримсан, бахтимсан" деб номланган навбатдаги яккахон концерт дастури бошланди. Хонанданинг бу йилги концертдастури ҳар йилгига нисбатан жуда ўзгача тарзда бўлиб ўтмоқда!


alt
 
Декорация ўта янгича тарзда ўйланган бўлиб, бутун саҳна катта экранлар билан ўралган ҳолда, ҳар бир қўшиққа мос руҳиятда экрандаги кадрлар кетма-кетлиги ўзгариб боради. Улардаги намойиш этилаётган кадрлар эса қўшиқ билан уйғунлашган ҳолда мухлисларни қўшиқ оғушига жалб этади.

alt
 
Концерт дастури  2012 йилнинг энг оммабоп бўлган “Атрофингда” қўшиғининг янги версияси билан бошланди. Қўшиқдан сўнг, саҳнага Шукурилло Исроилов чиқиб келди ва хонандани таништирди. Улар марҳум устозлари Муҳриддин Ҳолиқовни эслаб ўтишди.Саҳнада улар ўртасида қувноқ ҳазил савол-жавоблар бўлиб ўтди.

 alt

“Муҳаббат”, “Сенга муҳтожман”, “Лола”, “Ўзингга ўхшамай қолдинг”, “Интизор”, “Гул ёр” қўшиқлари биринчи блокдан жой олган бўлиб, ҳар бир қўшиқдан сўнг, хонанда залдаги мухлисларга қўшиқ номларини ва раққосалар исмларини ҳам айтиб ўтди.

alt
 
Биринчи блокдан сўнг, хонанда Озодбек Назарбеков шогирди ёш хонанда Музаффар Каримовни оммага таништирди. У ўзининг “Шу гўзални” деб номланган қўшиғини ижро этиб берди.
 
alt
 
Иккинчи блокда, миллийликка ўта урғу берилгандек, доира садолари остида Паризода ижросидаги рақс билан бошланди. Қўшиқ ҳам “Доирангни чал” деб номланган эди.

alt
 
Ўзбекистон халқ артисти Рушана Султонова “Севиб қолмасаммиди” қўшиғига ўзига хос рақс ижро этди. Сўнг, “Уйқум келмайди, бедорман” , “Сувда келар олма оқиб” , “Кеча-ю кундуз” қўшиқлар ижро этилди.

alt
 
“Эй гўзал” (марҳум хонанда Муҳриддин Ҳолиқов репертуаридан) қўшиғидан сўнг,марҳум хонанданинг невараси гул олиб чиқиб берганда,Озодбек Назарбеков “Мана шу олқишлар, меҳр, эътибор ҳаммаси мен ўйлайман-ки, устозим учун” дея айтиб ўтди.

alt
 
Сўнг, “Ишқ ўтида ёниб-ёниб”, “Келгин гулим” қўшиғи ижро этилганда, бутун зал берилиб рақсга тушди.

alt
 
Вақт гуллар олишга етиб келди! Гуллар оқими тўхтамасди...

Хонанда яна бир шогирди Абдуқаҳҳор Абдуваҳобовга навбат берди. Шогирд қўшиғидан сўнг, Ботир Имомхўжаев ва Шукурилло Исроиловлар ўзига хос номер намойиш этдилар.

 alt

Учинчи блок, хонанда Дилсўз билан “Ака-сингил” дуэт қўшиғибилан бошланди. “Кечиргин”, “Қошинг қародир”, “Эркаклар”, “Севгим”, “Хафа бўламан”, “Қолмади”, “Эркин ва обод Ватан” қўшиқлари ижро этилди.

alt
 
Хонанда қўшиқларини ижро этаётган пайтда зални айланишни ҳам унутмади. Ҳар бир қўшиқдан сўнг, қувноқ ҳазиллар билан залдаги мухлисларнинг кайфиятларини яна хушнуд этди. Бу йилги концерт дастурида ҳам, танлаган қўшиқлари мазмунан кучли эканлигини алоҳида эътироф этиб ўтиш керак, деб ўйлайман. Ҳар бир қўшиқда инсонларнинг ичларидаги дарди акс этгандек.

 alt

 Концерт сўнгида янграган, “Эркин ва обод Ватан” қўшиғини бутун залдаги мухлислар хонанда билан бирга такрорлаб, қўшиқ тугагунга қадар зални тарк этишмади.

alt
 
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, концерт дастурининг 10 куни бўлса-да залда бир дона ҳам бўш ўрин йўқ эди...

alt
 
Концертдан сўнг Озодбек Назарбековни ажойиб концерт дастури билан табриклаб махсус совғамни тақдим этдим

alt
 
Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг “Тақдиримсан, бахтимсан” концерт дастуридан ҳақиқатдан ҳам маънавий озуқа олдим ва шу куни бизга ҳам шундай концертлар тақдим этиш,бахти насиб этишини чин юракдан ният қилдим.
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 22-04-2013

ИЗОҲЛАР 3

Mahfuza 26 апрел #
manga konst juda yoqdi!!!
Лола 24 апрел #
супер!!!
ali 24 апрел #
Ajoyib Reportaj!!!
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг