ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

П.И. Чайковский номидаги Симфоник оркестр концерти

536
0

Байрам концерти «Грэмми» соҳиби Максим Венгеров яккахонлигидаги №1 оркестр билан скрипка учун М.Брухнинг  соль минор концертидан бошланди. 

П.И.Чайковский номидаги Давлат академик Катта симфоник оркестри ташкил топганига деярли 100 йил тўлиб, унинг бадиий раҳбари, мэстро Владимир Федосеев – замонамизнинг энг таниқли ва севимли дирижёрларидан саналади.

alt

Концерт дастурини мафтункор опера хонандаси Ольга Перетятько давом эттирди. Ақл бовар қилмас гўзал овоз ва майин тембр тингловчилар қалбини забт этди.  Ташриф буюрганлар унинг ижросида  «Норма» операсидан Норманинг Casta Diva каватинаси, «Сицилийская вечерня» операсидан Елена болероси, «Руслан ва Людмила» операсидан Людмила каватинаси, Людмиланинг «Ах, ты доля-долюшка» арияси, «Луиза Миллер» операсидан Луиза арияси ва «Ромео ва Жульетта» операсидан Жульетта вальсини тинглаш имкониятига эга бўлдилар.

alt

Ўзбекистонлик истеъдодли пианиночи, MYDAY SPECIAL журнали қаҳрамони Лола Астановани зал олқишлар билан кутиб олди.

alt

alt

Лола Ж.Гершвиннинг Rhapsody in Blue  ва таниқли «Ла-Ла Ленд» фильмининг мусиқасини виолончелист Михаил Радунский билан биргаликда ижро этди.

alt

Мазкур асарни Лола 2CELLO гуруҳидаги Степан Хаусер билан қандай ижро этганини  тинглаб кўринг.

Янги йил концерти «Қуёшли водий серенадаси» («Серенада солнечной долины») кинофильми мусиқа асаридан «Яхши кайфият» («В настроении») сюитаси билан якунланди.

Концерт меҳмонлари:

altaltaltalt

 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 04-01-2019

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг