alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Полина Гагарина концерти MyDay нигоҳида

Россиялик хонанда Полина Гагаринанинг Тошкентда катта шов-шувларга сабаб бўлди. Зал мухлислар билан лиқ тўлиб, деярли бўш ўриндиқ қолмади. Хонанда концерт бошиданоқ бу оқшом ҳар бир томошабин хотирасида ўчмас из қолдириши учун ҳракат қилишини таъкидлади ва томошабинлар реакциясига қараганда бунинг уддасидан чиқди.  
 
alt

alt
 
«Ижобий энергия билан бўлишиш керак! Мен Сизларга ўз қўшиқларимни тақдим этаман, Сизлар эса олқишларингизни ва гуллар, ҳа менга гуллар тақдим қилинг, мен гулларни жуда яхши кўраман!», - дейди Полина. Мухлислар ҳам гулларни аямадилар. Айтиш жоиз бу жиҳатдан хонанданинг директори ва соқчилари жуда яхши ишлашди - одамлар саҳна олдида тўпланиб қолишмади. Кейинчалик матбуот анжуманида Полина хали ҳеч қайси шаҳарда бу қадар кўп гулдасталар тақдим этилмаганини таъкидлаб ўтди. Уни яна бир қувонтирган нарса мухлислар у билан биргаликда куйлашгани бўлди. 
 
alt
 
 
Хонанаданинг «Точь-в-точь» лойиҳасининг янги фаслидаги иштироки ҳақида савол берилганда Гагарина бу лойиҳада қатнашиш унга қийинчилик туғдираётганини айтди. Суратга олиш ишлари сабабли дам олиш учун умуман вақт қолмаётгани, баъзи кунлари бирваракайига икки кўрсатув учун суратга олиш жараёнида қатнашаётганини маълум қилди.  «Агар бу шоуда бирон бир ишни уддасидан чиққан бўлсам хурсандман. Бу ҳақда бошқалар ҳукм чиқаришсин, яхшиси ҳукм ҳам чиқаришмасин, шунчаки томоша қилиб завқланишсин», - дейди хонанда. 
 
alt
 

Полина ўзининг «Хочу к Меладзе» лойиҳасидаги ҳакамлик тажрибаси ҳақида шундай дейди: «Тўғрисини айтсам кастинг ўтказиш мен учун анча мушкул вазифа. Менга қолса ҳаммага энг юқори баҳони қўйган бўлар эдим! Мен у ерда ҳаммадан ҳам кўпроқ кўз ёши тўкдим, чунки мендек таъсирчан одам учун бу шоу жуда ҳам асабийлаштирадиган бўлди!»
Концерт давомида хонанда бир неча бор либосларини алмаштирди, бу вақтда унинг шоу-балет жамоаси ўз чиқишлари билан мухлисларни хушнуд этди. Шуни ҳеч иккиланмай айтишимиз мумкин, Полина ва унинг жамоаси ўз ишини қойилмақом бажарди. 
 
alt
 
Биз ижтимоий тармоқларда болалаб кетган хонанданинг аккаунтлари ҳақида билишга ҳаракат қилдик: «Масалан мени инстаграмда ажратиб олиш мумкин бўлган белгилардан бири – бу, менинг кузатувчиларим сони 600 мингдан ошиб кетгани, ундан кам кузатувчиларга эга бошқа барча аккаунтлар сохта. Шунингдек яна @gagarina_team профили мавжуд бўлиб - унда бизнинг бутун жамоа, репетициялар, кулис орти ҳаётимиз ёритиб борилади. Яна gagarina.comgagarinatur.ru. сайтлари ҳам бўлиб, улар орқали менинг бутун гострол сафарларим, нима ейишимдан тортиб, нима ичишимгача билиб олишингиз мумкин :)»
 
alt

Хонандани мухлислари узоқ вақтгача қўйиб юборишни истамадилар. Концерт тугагач ҳам ташқарида хонанданинг исми ёзилган плакатлар тутиб турган мухлисларга дуч келдик. 
 
alt
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 03-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг