alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Пойтахтимизда "Она юрт оҳанглари" халқаро танлов бошланди

Ўзбекистон давлат консерваториясида халқ чолғулари бўйича “Она юрт оҳанглари” номли халқаро танлов бошланди. 
«Она юрт оҳанглари» халқаро танлови мамлакатимизда таълим-тарбия, маънавият ва маърифат, мусиқа санъати ривожи йўлида кўрсатилаётган чексиз эътибордан юртимиз ва хорижлик мусиқачилар, навқирон санъат ихлосмандларини баҳраманд этишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, ушбу танлов ёш ижрочиларнинг ўз мутахассислиги бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, уларнинг янги ижодий услубларни эгаллашига яқиндан кўмаклашиш, ижрочилик санъатини янада ривожлантириш, бу йўналишдаги мактабларни тарғиб этишдек мақсадларга хизмат қилаётир. 
Мазкур танловда Ўзбекистон, Арманистон, Озарбайжон, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Эрон, Туркия каби давлатлардан ёш мусиқачилар ўз маҳоратини намойиш этади.
Халқ чолғулари бўйича «Она юрт оҳанглари» халқаро танлови юртимиз мусиқа ва санъат таълим масканлари бадиий жамоалари иштирокидаги катта концерт дастури билан бошланди. 


Манба: www.uza.uz/oz
 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-10-2014

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг