Премьера: SHAHZODA&TWO - LINDA
Мафтункор хонанда Шаҳзода мухлисларига янги ажойиб тарона ва унга ишланган клипни тақдим этди. Ҳеч кимга сир эмаски унинг репертуарида чет эллик хонандалар билан ижро этилган дуэтлар етарли даражада. Эндиликда ушбу рўйхатдаги қўшиқлар яна биттага кўпайди.
.jpg)
Шунингдек ўқинг: Шаҳзода ва Синан Акчилдан видеопремьера
Хонанданинг бу галги дуэтдошлари Two гуруҳи йигитлари Михай Груя ва Сорин Бротнейлар бўлиб, қўшиқ номи Linda. Композиция шўх оҳангларда ижро этилган ва рақсга чорловчи. Клипда шарқ ва ғарб уйғунлигини кўриш мумкин. Шаҳзода эса ўз навбатида клипга шарқона услубдаги гўзаллиги билан янада кўрк бағишлаган.
.jpg)
Ёз кунларида тақдим этилган мазкур трек албатта мавсумнинг энг қайноқ хитларидан бирига айланиши шубҳасиз.
Азизлар Шаҳзодадан рақсга чорловчи янги қўшиқ ва унга ишланган клипни томаша қилинг ва завқланинг!





ИЗОҲЛАР 0