alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

«ҚОР МАЛИКАСИ» оилавий мюзикли

«ҚОР МАЛИКАСИ» оилавий мюзикли

2018 йилнинг 8, 9 ва 10 январь кунлари «Истиқлол» санъат саройида Андерсеннинг энг машҳур эртаги асосида саҳналаштирилган Янги йил томошаси — «Қор маликаси» оилавий мюзикли намойиш этилади. Мюзикл аввал рус тилида тақдим қилинган бўлиб, эндиликда эса у ўзбек тилида намойиш этилади. Мюзиклда иштирок этаётган актёрлар жамоаси алоҳида эътиборга сазовор. Мюзиклда иштирок этаётган барча артистлар фақат жонли ижрода куйлашади.

Эртак сюжети ўзгармас, у муҳаббат, садоқат, дўстлик ва эзгулик кучи ҳақида ҳикоя қилади. Хасан ва Хусан Солиҳовларнинг фикрича, актёрлар таркиби янгиланган бўлишига қарамай, мюзиклда қаҳрамонларнинг самимияти, софдиллиги ва албатта асарнинг сеҳр ҳиси сақланиб қолган.

Эртакчи - Ўзбекистон халқ артисти, опера қўшиқчиси Рамиз Усмонов;
Қор Маликаси - Зарина Низомутдинова;
Қирол - Муҳаммадисо Абдулхайиров;
Герда - Ситора Алимжонова;
Кай - Камрон Саидмуродов; 
Қарға - Жасур Мирсогатов;
Шаҳзода Клаус - Лазизхон Бургутхонов намоён бўлади.


Анъанага кўра мазкур мюзиклдаги мусиқаларнинг барчаси муаллифлик асарлари бўлиб, уларни бастакор Альберт Холмурзаев яратган, матн муаллифлари эса Хасан ва Хусан Солиҳовлардир.
Хореограф - Наталья Захальская; 
Либослар бўйича рассом - Шаҳноза Муротова.


Ўтказилиш вақи: 11:00, 13:30, 16:00 
Чипталар нархи: 10 000 сўмдан 60 000 сўмгача
Чипталар «Истиқлол» санъат саройи кассасидан, шунингдек myticket.uz сайтида сотиб олиш мумкин. 
Маълумот учун телефон рақамлари: +99871 2338787, +99895 1698787, +99899 8998787

 

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг