Болаларга
Болалар майдончалари
Бугунги шарҳимизда болаларингиздан узоққа кетмасдан ҳордиқ чиқаришингиз ёки фарзандларингизни ёқимли ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат кўрсатадиган болалар майдончалари ҳақида батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз.
Савдо кўнгилочар марказининг 4 қаватида 2 ёшдан 9 ёшгача бўлган болалар учун аттракционлар ва ўйин автоматларини ўз ичига олган майдонча, 5 қаватда эса 9 ёшдан катта бўлган болалар учун ўйин автоматлари, ҳамда бўйи 110см гача бўлган болалар учун ўйин майдончаси мавжуд. Майдончага унчалик узоқ бўлмаган ҳудудда ота-оналар учун қаҳвахона ҳам бор. Болалар майдончасида энагалар хизмат кўрсатади.
Манзил: Шайхонтохур тумани, Қоратош кўчаси, 5А
Телефон: +99871 2050012
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00дан 22:00гача
Бу ерда 7 ёшдан катта болалар учун автодром, 2 ёшдан катта кичкинтойлар учун болалар майдончаси мавжуд. Ота-оналар фарзандларини тўлиқ таомномага эга қаҳвахонада тамадди қилган ҳолда кутиб туришлари ва уларнинг хавфсизлиги учун қайғурмалисклари мумкин, чунки майдончада энагалар хизмат кўрсатади.
Манзил: Яккасарой тумани, Бобур кўчаси, 6
Телефон: +99871 2312010
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача
2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун тўлиқ таомномага эга, энагалар хизмат кўрсатадиган қаҳвахона.
Манзил: Юнусобод тумани, Амир Темур кўчаси 77, 120Б
Телефон: +99893 5523045; +99895 1773180
Ёш: 2 ёшдан 11 ёшгача
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 12:00 - 22:00
Болалар учун
Playmobil ўйинчоқлари,
Crayola канцтоварлари, телевизор ва
DVD. Ота-оналар фарзандларини яқин орада жойлашган
The Irish Pub ва
Afsona,
il Perfetto ҳақвахоналарида кутиб туришлари мумкин. Болалар тадбирларини ўтказиш имконияти ҳам бор.
Манзил: Миробод тумани, Т.Шевченко кўчаси, 30
Телефон: +99871 2336555
Ёш: 2 ёшдан
Энагалар: бор
Иш вақти: сешанба-якшанба 12:00 дан 18:00 гача
Мазкур ёпиқ болалар боғида тепаликлар, шарчалар, уйчалар, ўйин автоматлари ва 5та аттракционлар мавжуд. 8 ёшгача бўлган болалар фақат катталар кузатуви билан киритилади. Шунингдек тўлик таомномага эга қаҳвахона ҳам бор.
Манзил: Яккасарой тумани, Кичик Халқа йўли кўчаси, 87А уй
Телефон: +99898 1210003
Ёш: 3 ёшдан
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача
Бу ерда 6 ёшгача бўлган болалар учун ўйин майдончаси, 2 ёшдан катта ва 8 ёшдан катта болалар учун ўйин автоматлари мавжуд. Шунингдек, қаҳвахона фаолият кўрсатади.
Манзил: Юнусобод-11, Ахмад Дониш кўчаси, 2 Б уй
Телефон: +99871 1293131
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача
Бу ерда 6 ёшгача бўлган болалар учун ўйин майдончаси, 2 ёшдан катта ва 8 ёшдан катта болалар учун ўйин автоматлари мавжуд. Шунингдек, қаҳвахона фаолият кўрсатади.
Манзил: Яккасарой тумани, Миробод кўчаси, 2 уй
Телефон: +99871 2564224
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача
Бу ерда болалар майдончаси, тепаликлар, болалар шаҳарчасибор, энагалар хизмат кўрсатади. Шунингдек қаҳвахона хизматингизга мунтазир.
Манзил: Миробод тумани, Зарафшон кўчаси, 1 уй
Телефон: +99871 2363527
Ёш: 4 ёшдан
Энагалар: бор
Иш вақти: ҳар куни 10:00 дан 22:00 гача
Kunutun.uz нинг
Telegram’даги расмий
каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси:
27-04-2015
ИЗОҲЛАР 0