alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Раҳматуллаевнинг «Эй юрак» дастуридан

«Халқлар дўстлиги» санъат саройига жам бўлган мухлислар ҳукмига 12та янги қўшиқ тақдим этилди. Шунингдек, хонанда мухлислар соғинган ва сўраган қўшиқларини ижро этди. Дастурдан икки янги дуэт ҳам ўрин олди.

alt

«Ёнимда» қўшиғи билан бошланган дастур, «Ҳай ёрай» қўшиғи билан давомланди. Шундан сўнг, «Сеники» номли янги қўшиқни мухлисларга армуғон этди. «Дилам», «Мен сени севаман», «Қирмизи олма», «Ёнаман», «Туғилган кун», «Алвон Лолалар» қўшиқлари кетма-кет куйланди.

alt

Дастур вақтида катта экранда The cower Up кўрсатувидан парча намойиш этилди ва барчани диққатини тортди. Видеолавҳада Улуғбек Раҳматуллаев иштирок этган ва Заҳида исмли қизнинг маҳоратига тан берган сони кўрсатилди. Лавҳа якунланганидан сўнг хонанда: «Шу кўрсатувдан сўнг, қачонлардир Заҳида билан дуэт куйлайман, деб ваъда берган эдим. Чунки у ўз қўшиғимни мендан ҳам аъло даражада куйлаб лол қолдирди. Шу кун етиб келди», - дея саҳнага Заҳида таклиф этилди ва «Капалак» таронаси дуэт тарзида куйланди.

alt

«Онам бор» номли янги қўшиқ дастурнинг энг таъсирли қўшиқларидан бўлди десак адашмаймиз.
Маълумки, Улуғбек Раҳматуллаев концерт дастурини бошловчисиз ўтказади ва ўзи мухлислари билан концерт давомида дилдан суҳбат қуради. Бу сафар ҳам у анъанага содиқ қолди.

Концертда Ботир Имомхўжаев мухлислар билан ажойиб танловлар ўтказди.

alt

Дастурнинг ажойиб дуэти бу Муниса Ризаева ва Улуғбек Раҳматуллаев томонидан ижро этилган «Чакана» қўшиғи бўлди. Қўшиқ вақтида бутун зал янада жонланди.

alt

Дастур «Грузинча» қўшиқ билан якунланди. Концертнинг илк куни мувофаққиятли бўлди.
Шу куни концертда Абдурашид Йўлдошев, Достон Убайдуллаев, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Шаҳзода Матчанова, Рихситилла Абдуллаев, Даврон Кабулов ва бошқа кўплаб санъат вакиллари меҳмон бўлишди. Рақсларни «Сабо» рақс ансамбли ижро қилди.

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

Публикация от kunutun.uz (@kunutun.uz)

Улуғбек Раҳматуллаевнинг «Эй юрак» номли дастури 12 ноябргача давом этади.
 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 07-11-2018

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг