ТОШКЕНТНИНГ БАРЧА ВАҚТИЧОҒЛИКЛАРИ

alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
Концертлар ва шоу

Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” номли соғиниб кутилган концертидан махсус репортаж!!!

2634
1
Куни кеча муҳташам “Истиқлол” санъат саройида шоу оламининг энг ёрқин намоёндаларидан бири,миллионлаб мухлислар қалбидан жой эггалаган хонанда,самимий инсон Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Соғиниб” номли концерт дастурига старт берилди. 

alt

Концерт тафсилотлари билан сизни камина пародячи актёр, эндиликда хонанда Шерзод Бин хабардор этаман. Барча мухлислар учун орзиқиб кутилган дақиқалар концерт бошланди.
alt alt
Улуғбек Раҳматуллаев “Омадим келмади” таронаси билан концерт дастурини очиб берди. Бу йилги cаҳна декоратциясига ва рақсларга алоҳида ёндошилган. Кийиниш маданияти тақсинга лойиқ. Концерт дастурига Улуғбек Раҳматуллаев 10 та янги қўшиқ тайёрлагани ва ушбу  тароналар шеърларига алоҳида эътибор қаратганини айтиб ўтди. 
alt alt
alt alt
Шундан сўнг “Болалик”, “Кўзларингни соғиндим”, “Ёрдам бер”, “Бемор” таронларини кўйланди. Сўнгра саҳнага латофатли Манзура таклиф этилиб “Чегаралама” номли қўшиқни дуэт тарзда ижро этишди. Мухлислар тинимисиз олқишлашди. Манзура ҳам дўсти Улуғбек Раҳматуллаевни чин юракдан табриклади.
alt alt
Ушбу кечада Ўзбекистон халқ артисти Гулсанам Мамазотова ва Бетакрор Райҳон меҳмон сифатида ташриф буюрганига кўзим тушди. Концерт давом этади,  Улуғбек Раҳматуллаев саҳнага ўзининг шогирди Саидолим Маликовни таклиф этди ва бу унинг илк маротаба саҳнага чиқиши эканлигини уни қўллаб-қувватлашини мухлислардан илтимос қилди.

alt

 Саидолим Маликов ўзининг “Соғиндим” қўшиғини мухлисларга тақдим этди.

alt alt
alt alt
Сўнгра Улуғбек Раҳматуллаев “I love you” қўшиғини ижро этди саҳнада жажи фариштачалар унга жўр бўлишди энг ёрқин лаҳзалардан бири бўлди. Саҳнанинг икки четида терилиб турган Раҳматуллаевнинг фан-клуби тинимисиз рақсга тушиб олқишлаб туришди. Шундан сўнг Улуғбек Раҳматуллаев “Дўст” таронасини ижро этди. Концерт дастурининг энг кулминацион нуқтаси бошланди. Улуғбек Раҳматуллаев Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбеков билан биргаликда “Гул” номли таронани дуэт тарзда ижро этишди. Шундан сўнг Озодбек Назарбеков ҳам ўзининг эзгу ниятларини билдирди.
alt alt
“Туғилган кун” номли тарона ижро этлишидан олдин Улуғбек Раҳматуллаев мухлисларга мурожаат қилиб бугун мухлисларимдан кимнингдур туғилган куни бўлса саҳнага таклиф этаман деганда, Зиёда исмли мухлисанинг бугун таввалуд айёми эканлиги маълум бўлди. Ушбу қўшиқ Зиёдахонга совға сифатида тақдим этилди. Шундан сўнг саҳнага кулгу устаси Ботир Имомхўжаев чиқди  у концертга ўзининг хазиломуз номерлари билан янада файз киритди. 

alt

Улуғбек Раҳматуллаев мухлислар билан самимий  суҳбат ўтказди ва яна яқинда қиз фазандлик бўлганини мухлисларга хабар берди, мухлислар тинимсиз  олқишлашди шундан сўнг “Чақалоқлар” қўшиғи ижро этилди. Оналарга бағишлаб “Онажон”номли қўшиғи  ижро этилганида  энг таъсирли лаҳзалар мухлисларнинг кўзида ёш тўкилди. Шундан сўнг Сурхондарёча йўналишда қўшиқ ижро этилди. Концертда “Лайлойимсан”, “Кўзларинга” қўшиқлари жонли ижрода мухлислар билан биргаликда ижро этилди. 
alt alt
Икки соатлик концерт дастуридан мухлислар ва камина ҳақиқатдан маъданий ҳордиқ  чиқардик. Олдинда яна икки кунлик концерт дастури ўтқазиб юборманг. Ушбу йилнинг энг романтик концерт дастуридан баҳраманд бўлинг.

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 29-10-2013

ИЗОҲЛАР 1

Саид 31 октябр #
Фотографии просто супер! Это Шерзод Бин тоже снимал?!
Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг