alt alt    alt

КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Райҳон Олмаотада Star of Asia Ҳалкаро фестивалида қатнашди

Ўзбек эстрадасининг бетакрор хонандаси Райҳон Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридаги Медеу тоғ спорт мажмуасида бўлиб ўтган Star of Asia Ҳалкаро фестивалида қатнашди.

Райҳон «Сумбула»

 

ва «Хабиби» қўшиғи билан саҳнада. 

 

 

Star of Asia Ҳалкаро мусиқий фестивали илк бор Қозоғистонда бўлиб ўтди. Мазкур тадбир Олмаота шаҳар байрами куни билан бир кунда ўтказилди. Бу фестивалда Жанубий Кореянинг таниқли «U-KISS» гуруҳи, туркиялик Мурат Боз, қолаверса Хиндистон, Хитой, Япония ва бошқа давлатлардан ҳам қатнашчилар иштирок этди. 

Очилиш маросимида мухлислар чироқли лазер шоулари ва эстрада хонандалари чиқишига гувоҳ бўлишди. 

Фестивалда иштирок этган Райҳон, Star of Asia махсус мукофотини қўлга киритди. 

altaltalt
altaltaltalt

 

Шунингдек, мазкур фестивалда яна бир ҳамюртимиз DJ Piligrim ҳам иштирок этиб, фестиваль махсус мукофотини қўлга киритди. 

altalt

Хонанда фестивалда «Ты меня забудь» қўшиғини ижро этди. 

Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 21-08-2017

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг