alt alt    alt

 
КИРИШ/РЎЙХАТДАН ЎТИШ
00:00
Now playing
Выберите радиостанцию
Концертлар ва шоу

Райҳондан альбомлар тақдимоти

Куни кеча, яъни 12 март куни "Discovery" медиа дўконида навбатдаги альбом тақдимоти бўлиб ўтди. 
Бу сафар "Discovery" медиа дўкони, эстрадамизнинг энг ёрқин хонандаларидан бири бетакрор Райҳоннинг иккита альбом тақдимотини ўтказди. 
Альбом тақдимоти кичик даврада, яқин дўстлар, мухлислар ва оммавий ахборот вакиллари иштирокида дўстона тарзда ўтказилди. 
 
alt

Биринчи альбом, "Излама" деб номланган ва ундан 12 та тарона, ҳамда бонус сифатида "Асалим мани" қўшиғининг remix шакли ўрин эгаллаган.
 
alt

Иккинчи альбом эса, хонанданинг барча мухлислари ва фанклуб аъзолари талаб ва истакларига биноан ижоди давридаги кўпчиликка таниш ва севимли бўлган баъзи қўшиқлари ва 2015 йилда бўлиб ўтган концерт дастурида жаранг сочган қўшиқларнинг remix тури жой олган. 
Энди сиз азизлар, севган хонандангиз альбомларини "Discovery" медиа дўконлари тармоғида ҳарид қилиб олиш имконига эгасиз.  
 
alt

Тақдимотда барча хонандага ўзи истаган саволарини, самимий фикрларни билдиришди. Кўпчилик эса муваффақиятли ва жуда ҳам ажойиб ўтган феврал ойидаги концерт дастури билан табрикладилар, ўз фикрларини билдирдилар. 
 
alt
alt

Хонанда фурсатдан фойдаланиб ижодидаги яқин икки инсон, яъни кўпгина қўшиқларининг матн муаллифи ва фанклуб аъзоси Қудрат исмли йигитни, ҳамда концерт дастури режиссёрини эътироф этиб, уларга миннатдорчилик билдирди.
 
alt

Ушбу альбомлар тақдимотига нафақат Райҳоннинг пойтахтимиздаги мухлислари, бакли Андижонлик ашаддий мухлиси Зухро ҳам шу кини етиб келди. У ўзининг севимли хонандасига қалбидаги энг илиқ ва эзгу тилакларини билдирди.
 
alt
alt
 
Шунингдек, хонанда 2015 йилдаги концерт дастурини мухлислари 21 март, Навруз айёми куни MY5 телеканалида кўришлари мумкинлигини таъкидлаб ўтдилар.
 
alt
 
Бетакрор Райҳон барча ташриф буюрганларга миннатдорчилик билдириб ўтди. Ҳар бир альбом тақдимоти каби ушбу тақдимот ҳам мухлисларга дастхат улашиш ва эсдалик учун суратга тушиш билан якунланди. 
 
alt
alt
 
Альбомлар тақдимотидан тўлиқ фотоҳисоботни бу ерда кўришингиз мумкин. 
Kunutun.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан кунутун хабардор бўлинг.
Нашр санаси: 13-03-2015

ИЗОҲЛАР 0

Авторизация Изоҳ қўшиш учун авторизация қилинг