Райҳондан тез орада «Ҳамма жам» қўшиғига клип
Хонанда Райҳон сентябрь ойида «Ҳамма жам» таронасини мухлислари ҳукмига тақдим этган эди. Мазкур қўшиққа хонанда жамоаси билан биргаликда яхши кайфият улашувчи ва ёшларбоп йўналишдаги клип суратга олдирди.
Клип ўз ишининг устаси Рустам Муродов бошчилигида тасвирга олинди. Бешта саҳна кўринишидан иборат клипда, Райҳон турли ёрқин образларда намоён бўлади.
Клипда хонанда билан биргаликда унинг фан-клуби аъзолари ва Seven Beats рақс гуруҳи иштирок этган.
Райҳон Ғаниева:
«Клип ғоясини биргаликда жамоа билан яратдик. Клипимиз ёшларбоп, яхши кайфият улашувчи руҳда бўлди. Мен бу клипни кўрган ҳар бир инсон юзига табассум югуришини ва озгина бўлса ҳам бахтиёр бўлишларини истайман. Ахир ҳаётни доим яхшиликлар билан тўлдириш керак. Фикрларимиз ва ниятимиз бизнинг ҳолатимизни акс эттиради. Мен ҳам ҳар бир қўшиғимни яратишда оиламдан, болалар кулгусидан, табиатдан, атрофдаги бахтиёр чеҳралардан илҳомланаман».
Қўшиқ матни Шахбоз Носиржоновга тегишли, мусиқа устида Жасур Бадалбаев иш олиб борган.





ИЗОҲЛАР 0